Бизнес учун кредитни қайси банкдан олган маъқул?

Марказий банк янги ҳафта учун юридик шахсларга ажратиладиган кредитлар бўйича янгиланган фоиз ставкаларини эълон қилди.

Бизнес учун кредитни қайси банкдан олган маъқул?

Марказий банкнинг 2026-йил 4-май ҳолатига кўра, юридик шахслар учун кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаларини эълон қилди. Янги ҳафтада юридик шахслар учун кредитлар бўйича фоиз ставкалари бироз пасайиб, айланма маблағларни тўлдириш учун ўртача ставка 23,2 фоизни, асосий воситалар хариди учун эса 22,9 фоизни ташкил этган. Ўтган ҳафтада бу кўрсаткичлар мос равишда 23,5 ва 23,4 фоиз даражасида қайд этилган эди.

Янги ҳафтада айланма маблағларни тўлдириш сегментида фоизлар 20,8 фоиздан 34,0 фоизгача оралиқда шаклланган. Бу йўналишда энг паст ставка «Milliy bank»да (20,8 фоиз), «Orient Finans bank»да (21,1 фоиз) ва «Aloqabank»да (21,4 фоиз) қайд этилган. Шунингдек, «KDB bank» (21,5 фоиз), «Mikrokreditbank» (22,0 фоиз) ва «Ipotekabank» (22,3 фоиз) ҳам нисбатан мақбул шартларни таклиф қилмоқда.

Ўрта сегментда ставкалар асосан 23–25 фоиз оралиғида жойлашган. Жумладан, «Xalq banki» (22,5 фоиз), «Hamkorbank» (23,2 фоиз), «Trastbank» (23,5 фоиз), «Agrobank» (23,7 фоиз), «Ziraatbank» (23,8 фоиз), «Apex bank» (24,0 фоиз) ва «Infinbank» (24,1 фоиз) шу гуруҳга киради.

Юқори сегментда эса фарқ анча катта. «Ipak Yo‘li bank» ва «BRB» (24,2 фоиз), «Davr bank» ва «Kapitalbank» (24,4 фоиз), «Tengebank» (24,8 фоиз) ҳамда «Asia Alliance bank» (24,9 фоиз) ставкалари қайд этилган. Энг юқори фоизлар «TBC bank»да (34,0 фоиз), «Madad Invest bank»да (29,5 фоиз) ва «Anor bank»да (28,4 фоиз) кузатилди.

1

Асосий воситаларни харид қилиш учун ажратиладиган кредитларда эса ставкалар 20,2 фоиздан 27,5 фоизгача бўлган. Бу сегментда энг паст ставка «Trastbank»да (20,2 фоиз), «Milliy bank»да (20,3 фоиз) ва «Xalq banki»да (20,5 фоиз) қайд этилди. Шунингдек, «Orient Finans bank» (20,8 фоиз), «Asia Alliance bank» (21,1 фоиз) ва «Turon bank» (21,7 фоиз) ҳам нисбатан паст ставкаларни таклиф қилмоқда.

Ўрта сегментда «SQB» (22,1 фоиз), «Mikrokreditbank» (22,8 фоиз), «Aloqabank» (23,0 фоиз), «Ipotekabank» ва «BRB» (23,1 фоиз), «Agrobank» (23,3 фоиз), «Asakabank» (23,5 фоиз) ҳамда «Infinbank» (23,6 фоиз) жой олган.

Юқори сегментда эса «Hamkorbank» (24,5 фоиз), «Ipak Yo‘li bank» (24,6 фоиз), «Davr bank» (24,7 фоиз) ва «Kapitalbank» (24,9 фоиз) қайд этилган. Энг юқори ставка «Garant bank»да — 27,5 фоиз.

2

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ тижорат банклари томонидан аҳолига ажратилган микроқарз ва автокредитлар бўйича ўртача фоиз ставкалари ҳақида маълумот берган эдик.

Teglar

Mavzuga oid

Бизнес учун кредитни қайси банкдан олган маъқул? | Vaqt.uz