add

Бобур Бекмуродов: «Соловёв Ўзбекистонда номақбул шахс деб эътироф этилиш учун биринчи номзод»

Bugun 16:352 daqiqa

Россиялик телебошловчи Владимир Соловёвнинг Марказий Осиё ҳақидаги баёнотлари Ўзбекистонда кескин реакцияларга сабаб бўлмоқда. Депутат Бобур Бекмуродов уни номақбул шахс деб эътироф этиш учун барча асослар мавжудлигини билдирди.

Бобур Бекмуродов: «Соловёв Ўзбекистонда номақбул шахс деб эътироф этилиш учун биринчи номзод»

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати етакчиси, депутат Бобур Бекмуродовнинг фикрича, Россия Марказий Осиёда ҳам ҳудди Украинадаги каби махсус ҳарбий амалиёт ўтказиши керак, дея фикр билдирган журналист Владимир Соловёв Ўзбекистонда номақбул шахс деб топилиш учун энг биринчи номзод ҳисобланади. Бу ҳақда у Kun.uz сайтига берган интервюсида маълум қилди.

«Қонунчиликда номақбул шахс деб эътироф этишнинг ўз механизмлари мавжуд. Россиялик журналистнинг фикрларидан кейин ҳали 1–2 кун вақт ўтди ва ҳукумат томонидан реакция билдирилмади дейишга ҳам эртадир.

Биз ҳали кузатайлик. Шу билан бирга Соловёв Ўзбекистонда номақбул шахс бўлиш учун ҳамма асосларни яратган. У тайёр ва энг биринчи номзод. Албатта, бу қонун ишлаши керак ва Соловёв номақбул шахс сифатида эътироф этилиши керак», — деди ҳаракат раҳбари Бобур Бекмуродов.

Эслатиб ўтамиз, россиялик телебошловчи Владимир Соловёв бир неча кун аввал ўзининг «Соловёв LIVE» дастурида Россия Украинадагидек бошқа постсовет давлатларида ҳам «махсус ҳарбий операция» ўтказиши мумкинлигини айтиб, жамоатчиликнинг кескин танқидига сабаб бўлди.

Ўз дастуридаги чиқишида у Россия Украинада қилганидек, постсовет ҳудудининг бошқа қисмларида, хусусан, Арманистон ва Марказий Осиёда ҳам «махсус ҳарбий операция» бошлаши мумкинлигини очиқ айтди. Энг хавфлиси – у буни эҳтимол сифатида эмас, мантиқан асослаб, «нега энди бўлмасин?» деган оҳангда гапирди.

Соловёвнинг нутқида шунингдек, «халқаро ҳуқуққа тупурдик», «таъсир доираси», «бизнинг Осиё» деган сўзларни бир неча бор эшитиш мумкин эди.

Vaqt.uz’нинг россиялик журналист фикрлари таҳлилига бағишланган дастурини қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.

Teglar

Ilyos Safarov

Ilyos SafarovMaqolalar soni: 28

Barchasi

Mavzuga oid