Бокс: Жаҳон чемпионатида дастлабки олтин. Яна 7 та финал кутмоқда

14.09.2025 | 09:004 daqiqa

Англиянинг Ливерпул шаҳрида World boxing шафелиги остида ўтаётган илк Жаҳон чемпионатида Фазлиддин Эркинбоев дастлабки олтинни қўлга киритди.

Бокс: Жаҳон чемпионатида дастлабки олтин. Яна 7 та финал кутмоқда
13 сентябр куни Ливерпулдаги жаҳон чемпионатида дастлабки медалчилар аниқ бўлди. Ўзбекистонлик боксчи аёллар яримфинал баҳсларида мағлуб бўлиб, 3 та бронза медалини қўлга киритишди. 48 кгдан паст вазнли спортчилар баҳсида Сабина Бобоқулова яримфиналда қозоғистонлик боксчи Назим Қизайбайга 4:1 ҳисобида ютқазди. 51 кггача бўлган вазнда рингга чиққан ҳамюртимиз Феруза Казакова туркиялик Бўсаноз Чақирўғлуга 4:1 ҳисоби имкониятни бой берди. 70 кгли боксчилар яримфинал баҳсида Азиза Зокирова австралиялик Ликейша Перголитига қарши жанг ўтказиб, 5:0 ҳисобида мағлуб бўлди. 75 кггача вазн тоифасида Фазлиддин Эркинбоев булғористонлик Рами Киванга қарши финал жангига чиқди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. У терма жамоамиз ҳисобига дастлабки олтинни келтирди. Бу жанггача эркаклар ўртасида 85 кгача бўлган вазн тоифасида Акмалжон Исроилов яримфиналда австриялик Майкл Деруш устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб, финалга йўл олди. Бугун жаҳон чемпионатининг сўнгги куни. Унда 7 нафар боксчимиз финал жангларида олтин медал учун курашишади. 17:15. Эркаклар. 65 кг. Асадхўжа Мўйдинхўжаев – Юрий Фалкао Дос Рейс (Бразилия) 17:45. Эркаклар. 80 кг. Жавоҳир Умматалиев – Йожерлин Цезар (Франция) 18:00. Эркаклар. 90 кг. Тўрабек Ҳабибуллаев – Исайас Филё (Бразилия) 22:15. Эркаклар. 60 кг. Абдумалик Халоқов – Луиз Габриэл де Оливейра (Бразилия) 22:30. Аёллар. 65 кг. Навбаҳор Ҳамидова – Аида Абикеева (Қозоғистон) 23:15. Эркаклар. 85 кг. Акмалжон Исроилов – Тигн Стотт (Англия) 24:45. Эркаклар. 90+ кг. Жаҳонгир Зокиров – Ойбек Ўралбой (Қозоғистон). Қайд этиб ўтиш керак, ҳамюртларимиз каби Қозоғистоннинг ҳам 8 нафар боксчиси финалга чиққан. 4 аёл ва 4 эркак. Уларнинг икки нафари ҳамюртларимизга рўбарў бўлишади. Бразилиянинг ҳам бир аёл ва уч эркак боксчиси финалда. Эркакларнинг барчаси ҳамюртларимизнинг рақиби.

Teglar

Mavzuga oid