add

Британия мудофаа вазири Путинни ўғирлаб судга тортишга тайёрлигини билдирди

Kecha 17:571 daqiqa

Буюк Британия мудофаа вазири Жон Хили Россия президенти Владимир Путинни Украинадаги ҳарбий жиноятлар учун жавобгарликка тортиш мақсадида ўғирлашга тайёрлигини айтди.

Британия мудофаа вазири Путинни ўғирлаб судга тортишга тайёрлигини билдирди

Буюк Британия мудофаа вазири Жон Ҳили Россия президенти Владимир Путин ҳақида кескин баёнот берди. Унинг айтишича, агар имконият бўлса, Путинни ўғирлаб, Украинада содир этилган ҳарбий жиноятлар учун жавобгарликка тортиш керак бўлар эди.

Украина пойтахти Киев шаҳрида бўлиб турган Жон Ҳили бу фикрни «Kyiv Independent» нашри журналистнинг «қайси жаҳон етакчисини ўғирлар эдингиз», деган саволига жавобан билдирган. У Россия томонидан содир этилган жиноятлар орасида Бучада кўрган вайронагарчиликларни, шунингдек, Ирпендан украиналик болаларнинг мажбурий олиб кетилганини алоҳида таъкидлаган.

«Очиғи, бу саволимни жавобсиз қолдирасиз, деб ўйлагандим», — деган журналист унга жавобан.

Киевнинг Дарница туманидаги кўп қаватли уйга қилинган зарба жойида турган вазир мазкур бинога ишора қилиб, бу ҳужум Россия раҳбариятининг фуқароларга, шаҳарларга ва қиш фаслида аҳоли учун ҳаётий аҳамиятга эга инфратузилмага қарши уруш олиб бораётганини яққол кўрсатишини айтди.

Унинг сўзларига кўра, бундай ҳаракатлар Россия президентининг урушни тўхтатиш нияти йўқлигини намоён қилади. «Бу одам тўхтатилиши шарт. Бу уруш тугатилиши керак», — деди Ҳили.

Британия мудофаа вазири таъкидлашича, Лондоннинг асосий вазифаси — Украинани бугунги кунда қўллаб-қувватлаш ва узоқ муддатли тинчликни таъминлашга ёрдам беришдан иборат.

Teglar

Mavzuga oid