Click «CIPD People Management Awards 2026» мукофотининг икки номинациясида ғолиб бўлди
Компания лойиҳалари икки йўналишда — ижтимоий аҳамиятга эга ташаббуслар ва жамоани ривожлантиришга қаратилган рақамли ёндашув учун ушбу мукофотга сазовор бўлди.

24-сентябр куни Лондонда «CIPD People Management Awards 2026» ғолиблари эълон қилинди. Click мукофотнинг бирданига учта номинацияси бўйича финалчилар қаторига кириб, иккитасида ғолиб бўлди.
«CIPD People Management Awards 2026» — Буюк Британияда ходимларни бошқариш, ўқитиш ва ривожлантириш ҳамда ташкилий ўзгаришлар соҳасида бериладиган профессионал мукофот. Бу йил 90 нафар эксперт 21 та йўналиш бўйича юзлаб аризаларни кўриб чиқди.
«Inson uchun» ва «Yashil meros» — инсонларга ёрдам ва атроф-муҳитга ғамхўрлик
Click «Корпоратив ижтимоий масъулият ва ESG соҳасидаги энг яхши ташаббус» (Best CSR/ESG Initiative) номинациясида «Inson uchun» ва «Yashil meros» лойиҳаларини тақдим этиб, ушбу йўналишда ғолиб бўлди. «Inson uchun» хайрия платформаси Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Click’нинг ҳамкорликдаги ташаббуси билан яратилди. Компания фойдаланувчиларга шаффоф ва манзилли хайрия қилиш имконини берувчи платформани ишлаб чиқди.
Биргина 2026-йилнинг август ойида фойдаланувчилар Click орқали хайрия учун қарийб 989 млн сўм йўналтирди. Шундан 588 млн сўмдан ортиғи 25 болани даволаш ва қўллаб-қувватлашга, қарийб 170 млн сўми эса ўнлаб болаларнинг янги ўқув йилига тайёрланишига ёрдам берган «Maktab bozori» лойиҳасига сарфланди. Бу натижалар рақамли платформа кўплаб инсонларни аниқ ёрдам кўрсатиш йўлида бирлаштириши ва кундалик ҳаётда хайрияда иштирок этишни осонлаштириши мумкинлигини кўрсатади.
«Yashil meros» экологик лойиҳаси фойдаланувчиларга Ўзбекистонни кўкаламзорлаштиришда иштирок этиш имконини беради: улар Click орқали кундалик тўловларни амалга ошириб, экобаллар тўплайди ва виртуал дарахтни ҳақиқий дарахтга айлантиришга ҳисса қўшади. Лойиҳа доирасида қарийб 8 минг туп дарахт экилган.
«Click choyxona» — кундалик иш жараёнидаги корпоратив маданият
«Click choyxona» ички платформаси «Ходимларни бошқариш, ўқитиш ва ривожлантириш соҳасидаги энг яхши рақамли ёки технологик ташаббус» (Best Digital/Technology Initiative in HR/L&D) номинациясида ғолиб бўлди. «Click choyxona» ҳар қандай ўсиб бораётган жамоа олдида пайдо бўладиган масалага ечим сифатида яратилди: компания ривожланиб боргани сари умумий қадриятларни ва ходимларнинг фаол иштирокини қандай сақлаб қолиш мумкин?
Платформа ходимлар ҳиссасини эътироф этиш тизими, ўйин механикалари, ички маркетплейс ва ташаббусларни қўллаб-қувватлаш воситаларини бирлаштирди. У «Click jamoa» дастурининг амалий давоми бўлиб, корпоратив қадриятларни жамоанинг кундалик ўзаро ҳамкорлигига сингдиришга ёрдам берди. «Click jamoa» дастурининг ўзи ҳам «Ўзгаришларни бошқариш бўйича энг яхши ташаббус» (Best Change Management Initiative) номинациясида финалчилар қаторига кирди.
«Inson uchun» ва «Click choyxona» турли вазифаларни бажаради: бири фойдаланувчиларни хайрияга жалб қилишга, иккинчиси эса компаниянинг ички муҳитини ривожлантиришга хизмат қилади. Шу билан бирга, ҳар иккала лойиҳа Click’нинг умумий ёндашувига асосланади: технологиялардан нафақат хизматлар ва бизнесни ривожлантириш, балки компания ичида ҳам, жамиятда ҳам янада очиқ, фаол иштирок ва масъулиятга асосланган муҳит яратиш учун фойдаланиш.
«Биз учун бу мукофотлар шунчаки алоҳида лойиҳаларнинг эътирофи эмас. Улар компания маданияти жамоа ичида ҳам, ундан ташқарида ҳам ўзгаришларга хизмат қиладиган амалий восита бўла олишини кўрсатади. “Click choyxona” аниқ амалий мақсад билан яратилган: қадриятларимизни ходимларнинг кундалик тажрибасига сингдириш, уларга эътироф этилиш, ташаббус кўрсатиш ва ўзаро ҳамкорлик қилиш учун кўпроқ имконият яратиш. “Inson uchun” ва “Yashil meros” эса маданиятимизнинг яна бир муҳим жиҳатини — атрофимизда содир бўлаётган воқеалар учун масъулиятни намоён этади», — дейди Click АЖ Ходимларни бошқариш департаменти директори Евгения Массино.
Маълумот учун, Click — Ўзбекистоннинг етакчи финтех компанияси ва мамлакат рақамли тўловлар бозори етакчиларидан бири. Компания хизматларидан 24 миллиондан ортиқ киши фойдаланади. 2024-йилда Click ўзининг ва ҳамкорларининг хизматларини — тўловлар ва суғуртадан тортиб логистика, автомобил хизматлари ва хайриягача — ягона платформада бирлаштириб, супериловага айланди. 2026-йилнинг январ ойида компания сунъий интеллектга асосланган Cleo рақамли ёрдамчисини ишга туширди. У Click’нинг ақлли ва шахсийлаштирилган хизматлари қаторини тўлдирди. Click 1-сонли тўлов ташкилоти лицензиясига эга ва PCI DSS 4.0.1 стандарти бўйича сертификатланган. Компаниянинг устувор инвестиция йўналишлари қаторига сунъий интеллект, яшил энергетика ечимлари ва ижтимоий ташаббуслар киради.
Instagram | LinkedIn | Telegram
Реклама



