Logo

«Click» Finnext Asia-2026 форумида иштирок этди: сунъий интеллект даврига тайёргарлик инсонлардан бошланади

Kecha 16:541 daqiqa

Сунъий интеллект нафақат иш воситалари ва жараёнларини, балки ходимларнинг билим ва кўникмаларига қўйиладиган талабларни ҳам ўзгартирмоқда. «Click»да сунъий интеллект билан ишлаш кўникмаларини ривожлантириш ходимларнинг касбий ўсишининг бир қисми деб қаралади.

«Click» Finnext Asia-2026 форумида иштирок этди: сунъий интеллект даврига тайёргарлик инсонлардан бошланади

Бугун корхоналар олдида турган асосий саволлардан бири — жамоаларнинг янги шароитга мослашиши ва сунъий интеллект билан самарали ишлашни ўрганишига қандай ёрдам бериш мумкин?

Finnext Asia–2026 форуми доирасидаги «Ҳали мавжуд бўлмаган мутахассислар: ким тезроқ мослашади — корхоналарми ёки университетлар?» мавзусидаги муҳокамада шу масала кўтарилди. Унда «Click»нинг ходимлар билан ишлаш бўлими раҳбари Евгения Массино иштирок этди.

Муҳокамада таъкидланган асосий фикрлардан бири шуки, корхоналар янги воситаларни жорий этиш билан бирга ходимларнинг билим ва кўникмаларини ҳам ривожлантириши лозим. Бунинг учун ходимларнинг одатий вазифалари, таълим бериш усуллари ва ишни ташкил этиш тартибини қайта кўриб чиқиш зарур.

«Ходим сунъий интеллект қандай муаммони ҳал қилишини, ундан қаерда ва қай даражада фойдаланиш мумкинлигини ҳамда олинган жавоб сифатини қандай баҳолашни тушуниши керак. Бу муайян бир дастурдан фойдаланишни билишдан муҳимроқ», — деди Массино.

«Click»да сунъий интеллект билан ишлаш кўникмаларини ривожлантириш ходимларнинг касбий ўсишининг бир қисми деб қаралади. Технологиялар ходимларнинг имкониятларини кенгайтиради. Бироқ янги воситаларнинг амалда қанчалик самара бериши уларнинг билими, танқидий фикрлаши ва қарор қабул қилиш қобилиятига боғлиқ.

Шу боис таълим фақат айрим дастурлар билан таништиришдан иборат бўлиб қолмаслиги, балки ходимларга кундалик вазифаларни бажаришда сунъий интеллектдан фойдаланишни ўргатиши муҳим.

Instagram | LinkedIn | Telegram

 

Реклама

Teglar

Mavzuga oid