«Дарбанд» постидаги торози ҳокимнинг қариндошига тегишлилиги рад этилди

22.10.2025 | 21:452 daqiqa

Сурхондарё ва Қашқадарё чегарасидаги «Дарбанд» йўл-патруль постида ўрнатилган торози хусусий шахсга эмас, давлат корхонасига тегишли экани айтилди.

«Дарбанд» постидаги торози ҳокимнинг қариндошига тегишлилиги рад этилди

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари чегарасида, М–39 халқаро автомобил йўлининг 1326-километрида жойлашган «Дарбанд» мунтазам йўл-патрул постидаги юк автомобиллари оғирлигини ўлчаш учун ўрнатилган тарози вилоят ҳокимининг қариндошига тегишли экани айтилган хабарлар тарқалди. Ҳокимлик матбуот хизмати буни рад этди.

Қайд этилишича, «Дарбанд» постида ўрнатилган «Tenso M VA–20P» русумли юк тарозиси арезидентнинг 2023 йил 10 октябрдаги қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 26 декабрдаги қарорига мувофиқ, Бойсун тумани Йўллардан фойдаланиш корхонаси давлат муассасасининг техник ускунаси ҳисобланади.

«Яъни, мазкур тарози хусусий шахсга эмас, балки давлат корхонасига тегишли бўлиб, у вилоят ҳокимининг қариндошига алоқадор экани ҳақидаги маълумотлар мутлақо асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмайди», - дейилади хабарда.

Унга кўра, «Дарбанд» постидаги юк оғирлигини ўлчаш тизими — йўл инфратузилмасини сақлаш, автотранспорт воситалари ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ортиқча юк ташиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида юқоридаги меъёрий ҳужжатлар асосида ўрнатилган.

Ҳозир вилоят Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳамда Автомобил йўллари бош бошқармаси «Дарбанд» постидаги назорат жараёнларини 24/7 режимида кузатув ва таҳлил остига олган.

Ҳокимликка кўра, айрим оғир юк машиналари оғирлик назоратидан қочиш мақсадида пост яқинида сунъий тирбандлик ҳосил қилган. Яъни, икки йўналиш бўйича 30–40 тадан ортиқ юк автомобили йўл четида тўхтаб турган ҳолда ҳаракатни тўсиб қўйган.

«Уларга белгиланган тартибда назоратдан ўтиш ва ҳаракатни давом эттириш таклиф этилган бўлса-да, айрим ҳайдовчилар буни рад этиб, тирбандликни сунъий равишда кучайтиришда давом этмоқда. Шунга қарамай, меъёрдаги юк билан ҳаракатланаётган транспорт воситалари белгиланган тартибда вазн назоратидан тўсиқсиз ўтмоқда. Уларнинг ҳаракатида ҳеч қандай муаммо кузатилмаяпти», - дейилади хабарда.

Teglar

Mavzuga oid