Logo

Дунёдаги энг бой уч мусиқачи кимлиги маълум бўлди

Bugun 14:522 daqiqa

Уларнинг бойлиги 1,4 млрд доллардан 2,8 млрд долларгача боради.

Дунёдаги энг бой уч мусиқачи кимлиги маълум бўлди © Mike Coppola/Getty Images

«Forbes» журнали дунёнинг энг бой мусиқичилари учлигини эълон қилди. Рўйхатдан замонавий мусиқа юлдузлари билан бирга бир неча авлод мухлислари яхши биладиган машҳур санъаткор ҳам ўрин олган.

Рейтингнинг биринчи поғонасидан рэпер Jay-Z жой олди. Унинг бойлиги 2,8 миллиард долларга баҳоланган. У бундай катта маблағни нафақат мусиқа, балки муваффақиятли бизнес лойиҳалари орқали ҳам тўплаган. Хусусан, унинг бойлигининг катта қисмини турли компанияларга киритган сармоялари, улардаги улушлари ва алкоголли ичимликлар ишлаб чиқарувчи брендларни сотишдан тушган даромад ташкил этади.

Иккинчи ўринни бойлиги қарийб 2 миллиард долларга баҳоланган қўшиқчи Тейлор Свифт эгаллади. У бошқа кўплаб ҳамкасбларидан фарқли равишда бойлигининг асосий қисмини бевосита мусиқий фаолияти орқали орттирган. Унинг «The Eras Tour» жаҳон гастрол концерти мусиқа тарихидаги энг кўп даромад келтирган концерт сафарлари тури бўлди. Шунингдек, ўз қўшиқларига бўлган ҳуқуқлар ва катта мусиқий асарлар тўплами ҳам унга даромад келтиришда давом этмоқда.

Кучли учликнинг учинчи поғонасидан 84 ёшли Пол Маккартни жой олди. «The Beatles» гуруҳининг собиқ аъзоси бойлиги 1,4 миллиард долларга баҳоланган. Мусиқачи нафақат ўз қўшиқларидан, балки бошқа ижрочиларнинг асарларидан ҳам даромад олади. У 1969-йилда «MPL Communications» нашриёт компаниясига асос солган. Ҳозирда ушбу компания минглаб бошқа ижрочиларнинг қўшиқларига бўлган ҳуқуқларга эгалик қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «TikTok» асосчиси Хитойнинг энг бой одами бўлганди. Шунингдек, энг бой америкаликлар бир йилда қанча пул ишлаб топгани ҳақида ёзган эдик.

Teglar

Mavzuga oid