Logo

Энди Бёрнем Британиянинг янги бош вазири бўлади

Kecha 20:401 daqiqa

Энди Бёрнем Буюк Британия ҳукмрон Лейбористлар партияси раҳбари этиб сайланди. Энди у мамлакатнинг янги бош вазири лавозимини эгаллайди.

Энди Бёрнем Британиянинг янги бош вазири бўлади

Буюк Британияда Энди ​Бёрнем расман ҳукмрон Лейбористлар партиясининг янги раҳбари этиб эълон қилинди.

«Reuters» агентлиги маълум қилишича, у партия етакчилиги ва бош вазирлик лавозимидан кетишини маълум қилган Кир Стармер ўрнини эгаллайди.

Бёрнем ягона номзод бўлди

​Бёрнем партия раҳбарлиги учун сайловларда ягона номзод бўлган. Лейбористларнинг лавозимини тарк этаётган бош котиби Холли Ридли овоз бериш партия қоидаларига мувофиқ ўтганини тасдиқлаган ва ​Бёрнем расман партиянинг янги раҳбари деб эълон қилинган.

Энди ​Бёрнем Буюк Манчестернинг собиқ мэри, парламент депутати ва аввал Британия ҳукуматида вазирлик лавозимларида фаолият юритган тажрибали сиёсатчи ҳисобланади.

Қирол бош вазирни тайинлайди

Лейбористлар партияси Жамоатчилар палатасида кўпчилик ўринни сақлаб қолгани сабабли, ҳукумат раҳбарини ўзгартириш учун янги парламент сайловларини ўтказиш талаб этилмайди.

Амалдаги конституциявий тартибга кўра, Энди Бернемни Буюк Британия қироли Карл III расман бош вазир этиб тайинлайди. Шундан кейин у янги ҳукумат таркибини шакллантиришга киришади.

Teglar

Mavzuga oid