Финландия Россиянинг миллионлаб евролик маблағини мусодара қилди

Kecha 13:252 daqiqa

Финландия Россия ва Финляндия иштирокидаги трансчегаравий ҳамкорлик дастурини молиялаштириш учун ажратилган 3,7 миллион евролик маблағни мусодара қилди.

Финландия Россиянинг миллионлаб евролик маблағини мусодара қилди © ankasam.org

Финландия Россиянинг 3,7 миллион евро миқдоридаги маблағини мусодара қилди. Бу ҳақда мамлакатнинг қарз ундириш органи қарорига таяниб хабар берилди. Мусодара қилинган маблағ Европа Иттифоқининг трансчегаравий ҳамкорлик дастурини молиялаштириш учун ажратилган бўлиб, лойиҳада Финландия ва Россия ҳамкор сифатида иштирок этган.

Даъвогар томон сифатида Украинанинг давлат энергетика компанияси «Нафтогаз» ҳамда унинг шўъба корхоналари қатнашган. Лойиҳа дастлаб икки мамлакат чегара ҳудудларини ривожлантириш ва иқтисодий ҳамкорликни кучайтириш мақсадида ташкил этилган эди.

Аввалги мусодаралар

Финландия қарз ундириш агентлиги аввал ҳам Украина томонининг талабига кўра Россия активларини мусодара қилган. Илгари бундай чоралар асосан кўчмас мулкларга нисбатан қўлланган.

Жумладан, 2023 йилда Финландиядаги Россия фан ва маданият марказига тегишли ер участкаси ҳамда бино мусодара қилинган. Кейинчалик, 2025 йилда Финландия суди Россия активларини мусодара қилиш ҳақидаги қарорни ўз кучида қолдирган.

Маълумотларга кўра, «Нафтогаз» талабига асосан Финландия ижро хизмати умумий қиймати камида 40 миллион еврога баҳоланадиган ўнлаб Россия активларини тортиб олган.

Қрим можароси таъсири

«Нафтогаз»нинг даъвоси 2023 йилдаги Ҳаага арбитраж суди қарорига асосланган. Суд Россияни Қримда йўқотилган активлар учун компанияга 5 миллиард доллар товон тўлашга мажбур қилган эди.

Украина компанияси Москва қарорни ихтиёрий бажармаса, маблағни хориждаги Россия активлари ҳисобидан мажбурий тартибда ундиришини билдирган. Россия эса 2019 йилдаёқ мазкур арбитражнинг ваколатини тан олмаслигини маълум қилган.

2024 йил октябрида Россия Ташқи ишлар вазирлиги Финландиянинг бу ҳаракатларини қонунга зид деб баҳолаб, жавоб чоралари кўрилишини билдирган эди.

Teglar

Mavzuga oid