Logo

Франция банки Ўзбекистонда ўз офисини очмоқда

Bugun 15:341 daqiqa

Марказий банк 58 та мамлакатда фаолият юритадиган йирик молия гуруҳларидан бири «Societe Generale» банки ваколатхонасини аккредитациядан ўтказди.

Франция банки Ўзбекистонда ўз офисини очмоқда © Ijtimoiy tarmoqlar

Франциянинг «Societe Generale» банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Марказий банк томонидан аккредитация қилинди. Бу ҳақда регулятор матбуот хизмати хабар берди.

Янги ваколатхона Ўзбекистон молия бозорини ўрганиш ҳамда давлат органлари, молия ташкилотлари ва хусусий сектор билан ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида ташкил этилган.

Маълумот учун, «Societe Generale» банки 1864-йилда ташкил этилган бўлиб, Европанинг етакчи банк ва молиявий хизматлар гуруҳларидан бири ҳисобланади. Банк бугунги кунда дунёнинг 58 та мамлакатида фаолият юритади.

Ўзбекистондаги хорижий банклар ваколатхоналари

Марказий банк реестрига кўра, ҳозирда Ўзбекистонда 8 та хорижий банкнинг ваколатхоналари фаолият юритмоқда.

Жумладан, улардан иккитаси Жанубий Корея банкларига (Korea Eksimbank, Shinhan Bank), яна иккитаси Германия банкларига (Landesbank Baden-Vyurttemberg, Kommersbank AG) тегишли.

Шунингдек, АҚШ (JP Morgan Chese), Россия (Gazprombank), Хитой (Eksimbank) ва Туркия (Sitibank AS) банклари ҳам мамлакатда биттадан офисга эга.

Teglar

Mavzuga oid