Газ етиб бормаган ҳудудларда электр учун имтиёз тартиби қачон ишлаб чиқилади?
Президентнинг янги фармони билан махсус Электрлаштириш концепцияси ишлаб чиқилади. Мазкур лойиҳа доирасида нафақат имтиёзли тарифлар қачон ва қандай тартибда кучга кириши белгиланади, балки аҳолига энергия тежамкор техникаларни харид қилишда молиявий кўмак бериш тизими йўлга қўйилади.
© Фото: «Ҳудудгазтаъминот» АЖЎзбекистонда табиий газ етиб бормаган ва уйини иситиш учун электр энергиясидан фойдаланадиган аҳоли учун имтиёзли тарифлар белгиланиши режалаштирилмоқда. Мазкур тартиб 2027 йилдан бошлаб амалиётга татбиқ этилиши мумкин.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 22 сентябрдаги «Ёқилғи-энергетика тармоғини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–202-сонли фармонида маълум қилинди. Ҳужжатда илк бор газлашмаган ҳудудлар учун электр энергиясига имтиёзли тарифларни жорий қилиш вазифаси белгиланган.
Электрлаштириш концепцияси ва янги механизмлар
Фармонга мувофиқ, масъул ташкилотлар зиммасига 2027 йилнинг февралига қадар махсус Электрлаштириш концепциясини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилган.
Концепция доирасида электрлаштириладиган истеъмолчилар, шунингдек, табиий газ таъминоти мавжуд бўлмаган ва иситиш мақсадида электр энергиясидан фойдаланиб келаётган истеъмолчилар учун электр энергиясининг имтиёзли тарифларини белгилаш кўзда тутилган.
Шунингдек, мазкур концепциянинг муҳим йўналишларидан бири сифатида аҳолини қўллаб-қувватлашнинг янги тизими йўлга қўйилади. Унга кўра, электрлаштириш натижасида алмаштириладиган энергия самарадорлиги юқори бўлган маиший техникаларни сотиб олишда аҳолига кўмак бериш механизмлари жорий этилади.
Тайёрланган ушбу лойиҳа 2027 йилнинг апрелига қадар ҳукуматга киритилиши керак.





