ҲАМАС гаровга олинганлардан 10 нафарини озод қилишга тайёрлигини билдирди

01.06.2025 | 09:002 daqiqa

Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати АҚШ таклиф этган Ғазода ўт очишни тўхтатиш режасининг бир қисмини қабул қилди. Ҳаракат 10 нафар тирик гаровга олинганларни ва яна 18 нафарнинг жасадини Исроилга қайтаришга рози бўлди.

ҲАМАС гаровга олинганлардан 10 нафарини озод қилишга тайёрлигини билдирди
Исроил бу шартларга аввалдан розилик билдирган эди. Бироқ исроиллик расмий манбанинг таъкидлашича, ҲАМАСнинг қўшимча талаблари сабабли бу таклиф амалда рад этиш сифатида баҳоланмоқда. ҲАМАС ўт очишни доимий тўхтатиш, Ғазодан ҳарбийларни тўлиқ чиқариш ва ҳуманитар ёрдам оқимини кафолатлашни талаб қилмоқда. АҚШ таклиф қилган режада бу талаблар акс этмаган, деб хабар беради Deutsche Welle. Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ҲАМАСни тўлиқ йўқ қилиш тарафдори эканини яна бир бор таъкидлади. Исроилдаги танқидчилар эса ҳукуматни сиёсий мақсадларда урушни сунъий равишда чўзаяпти, деб айбламоқда. Исроил маълумотларига кўра, ҳозирги пайтда ҲАМАС қўлида 20-23 нафар тирик гаровга олинганлар ва камида 35 нафарнинг жасадлари бор.

Teglar

Mavzuga oid