
Исломободда Тошкент кўчаси ва Бобур боғи очилади
Покистон пойтахти Исломободда Тошкент кўчаси ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги янги боғ барпо этилади.
© Фото: president.uzБугун, 5 феврал куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Покистонга давлат ташрифи доирасида Исломободдаги кўчалардан бирига Тошкент ва янгидан барпо этиладиган боғга Заҳириддин Муҳаммад Бобур номини бериш маросими бўлди.
Бош вазир Шаҳбоз Шариф ушбу қарор икки мамлакат ўртасидаги яқин тарихий ва маданий алоқаларни акс эттириши ҳамда Ўзбекистон – Покистон кўп қиррали шериклик муносабатларининг стратегик даражасини яна бир бор тасдиқлашини таъкидлади.
Тошкент кўчаси ва буюк аждод Заҳириддин Муҳаммад Бобур номи билан аталадиган янги боғ халқлар ўртасидаги дўстлик ва меҳр-оқибат ришталарини янада мустаҳкамлашга бўлган ўзаро интилиш қатъий эканининг яққол рамзига айланиши алоҳида таъкидланди.





