«Жанубий Корея — Марказий Осиё» илк саммити санаси маълум бўлди
Собиқ президент Юн Сук Йол давридаги сиёсий инқироз сабаб мазкур саммит 2025 йилда ўтказилмаганди.

Биринчи «Корея — Марказий Осиё» саммити 16-17 сентябр кунлари Сеулда ўтказилади. Учрашувга тайёргарликни ташқи ишлар вазири Чо Ҳён назорат қилмоқда.
Ҳамкорликнинг устувор йўналишлари
Сеулда саммит дипломатик кун тартибини кенгайтириши ва «янги сиёсат»нинг давоми бўлишига умид қилинмоқда.
Ҳамкорликнинг кутилаётган йўналишлари орасида — таъминот занжирларини диверсификация қилиш, иқтисодий алоқалар ва Марказдаги этник корейс жамоалари — корё-сарамлар билан ишлаш бор.
Геосиёсий ракобат ва C5+1 формати
Саммитга Қозоғистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон ва Қирғизистон раҳбарлари таклиф этилган. Сеул Марказий Осиё учун ташқи ўйинчиларнинг рақобати кучаяётган бир пайтда, минтақада нафақат икки томонлама лойиҳалар, балки алоҳида кўп томонлама майдон орқали ҳам мустаҳкамланиб олишга ҳаракат қилмоқда.
Марказий Осиё мамлакатлари аллақачон Япония ва АҚШ билан C5+1 форматида ишламоқда.
Тадбирнинг кечиктирилиш сабаблари
«Жанубий Корея — Марказий Осиё» саммити 2025 йилда Сеулда бўлиб ўтиши керак эди, аммо собиқ президент Юн Сук Йолнинг ҳарбий ҳолат жорий этишга бўлган муваффақиятсиз уринишидан кейин мамлакатдаги сиёсий вазият туфайли у бир йилга қолдирилди.




