Logo

Коррупцияда айбланаётган амалдорлар суди нега ёпиқ ўтмоқда? Тошкент шаҳар судида қизғин баҳс кечди

Bugun 16:151 daqiqa

Оддий одамлар суди — очиқ, амалдорники эса ёпиқ: Тошкент шаҳар суди биносида ўтган матбуот анжуманида журналистлар ва суд матбуот котиби ўртасида коррупцияга оид ишлар бўйича «икки хил стандарт» масаласида қизғин баҳс кечди.

31 июл куни Тошкент шаҳар судида ОАВ вакиллари учун матбуот анжумани ташкил этилди. Тадбирда коррупция ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда айбланаётган мулозимлар суди нега ёпиқ ўтказилаётгани масаласи муҳокама марказида бўлди.

Тошкент шаҳар суди матбуот котиби Турсунали Акбаров суд жараёнлари ёпиқ ўтказилишининг қонуний асосларини тушунтириб берди. Журналистлар эса жараёнларнинг очиқлиги суд тизимига бўлган ишонч ва унинг мустақиллигини мустаҳкамлашда ҳал қилувчи ўрин тутишини таъкидлаб, ўз далилларини илгари суришди.

Томонларнинг қизғин баҳс ва мунозараларига бой бўлган матбуот анжуманининг тўлиқ видеосини қуйида ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.

Teglar

Ilyos Safarov

Ilyos SafarovMaqolalar soni: 126

Barchasi

Mavzuga oid