Кредит ставкалари янгиланди: қайси банк арзон?

Bugun 11:552 daqiqa

Марказий банк 2026-йил 6-апрел ҳолатига кўра, тижорат банклари томонидан аҳолига ажратилган микроқарз ва автокредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаларини эълон қилди.

Кредит ставкалари янгиланди: қайси банк арзон?

Марказий банк 2026-йил апрель ойининг биринчи ҳафтаси бўйича тижорат банклари томонидан аҳолига ажратилаётган микрокредит ва автокредитлар фоиз ставкалари юзасидан янгиланган маълумотларни эълон қилди. Янги ҳафтада микрокредитлар бўйича ўртача ставка 29,5 фоизни, автокредитлар бўйича эса 22,7 фоизни ташкил этди.

Бу кўрсаткичлар ўтган ҳафтага нисбатан деярли барқарор сақланган. Аввалги ҳафтада микрокредитлар бўйича ўртача ставка 29,2 фоиз, автокредитлар бўйича эса 22,8 фоиз даражасида қайд этилган эди.

Микрокредитлар

Микрокредитлар сегментида энг паст ставка 22,0 фоиз билан «Aloqabank»да сақланиб қолди. Шунингдек, «Milliy bank» 24,2 фоиз, «Infinbank» 24,3 фоиз ва «Trastbank» 24,7 фоиз билан нисбатан мақбул таклифлар қаторида қолмоқда.

1

Ўрта сегментда ставкалар 25–27 фоиз оралиғида шаклланган. Жумладан, «BRB» 25,1 фоиз, «OFB» 25,9 фоиз, «Mikrokreditbank» 26,6 фоиз, «Kapitalbank» 26,7 фоиз ва «Asakabank» 26,8 фоиздан кредит тақдим этмоқда. «Agrobank», «Asia Alliance bank» ва «SQB»да ҳам ставкалар 27 фоиз атрофида.

Юқори сегментда эса фарқ анча катта. «TBC bank» ва «Ipak Yo‘li banki»да 34,9 фоиз, «Ipotekabank»да 34,8 фоиз, «AVO bank»да 39,9 фоиз, «Anorbank»да 41,6 фоиз ва «Tengebank»да 42,6 фоизлик юқори ставкалар қайд этилди.

Автокредитлар

Автокредитлар бозорида энг паст ставка 16,3 фоиз билан «Infinbank»да кузатилди. Шунингдек, «Ipotekabank» 16,9 фоиз, «BRB» 17,1 фоиз ва «Davrbank» 18,2 фоиз билан рақобатбардош таклифлар бермоқда.

2

Ўрта сегментда ставкалар 23–25 фоиз оралиғида шаклланган. Хусусан, «Aloqabank» ва «Ipak Yo‘li banki» 23,5 фоиз, «Xalq banki» 23,7 фоиз, «Agrobank» 24,3 фоиз, «Asakabank» 24,6 фоиз ва «Mikrokreditbank» 24,9 фоиз ставка билан кредит ажратмоқда.

Юқори сегментда эса ставкалар 25 фоиздан юқори даражада сақланмоқда. «Turonb bank» 25,0 фоиз, «Trastbank» 25,6 фоиз, «Ziraatbank» 27,0 фоиз ва «Madad Invest bank» 27,9 фоиз ставка билан автокредит таклиф қилмоқда.

Умуман олганда, янги ҳафтада кредит ставкаларида кескин ўзгариш кузатилмади, аммо кредит ставкалари бўйича энг юқори ва энг паст сегментда сезиларли даражада фарқ сақланиб қолмоқда.

Teglar

Mavzuga oid