
Марказий Осиё армиялари: Ўзбекистон ҳарбий салоҳият бўйича етакчи
«Юксалиш» ҳаракати «Global Firepower Index» маълумотларига асосланиб Ўзбекистон армиясига оид рақамларни келтирди. Мамалкатимиз армияси минтақада етакчи бўлиб турибди.

Юксалиш ҳаракати «Global Firepower Index» маълумотларига асосланиб, Ўзбекистон армиясига оид рақамларни келтирди. Ўзбекистон армияси мудофаа учун сарфланаётган маблағ, ҳарбийлар захираси ва ҳарбий техника бўйича минтақада етакчилик қилиб турибди.
Ўзбекстон армияси
Ўзбекистон армияси «Global Firepower Index–2025» маълумотларига кўра, ҳарбий салоҳият бўйича дунёда 58-ўринга жойлаштирилган.
Ўзбекистоннинг мудофаа бюджети 2,8 млрд АҚШ доллари миқдорида кўрсатилган. Ўзбекистоннинг ҳарбий хизматга жалб этилиши мумкин бўлган фуқаролари сони 18 млн 990 минг нафарни ташкил этади. Ҳарийлашган тузилмалар сони 20 мингта.
Шахсий таркиб: Умумий ҳарбий хизматчилар сони 68 минг нафар. Айни пайтда сафарбар этилган ҳарбийлар — 48 минг. Қуруқлик қўшинлари шахсий таркиби — 40 минг. Ҳаво кучлари шахсий таркиби эса 15 минг нафар.
Ҳарбий ҳаво кучлари техникаси: Ҳарбий самолётлар сони — 192 та. Бундан жанговар қирувчи самолётлар — 58 та, штурмчи самолётлар — 13 та. 13 та транспорт ва 7 та ўқув учоқлари ҳам бор. Ҳарбий вертолётлар сони — 101 та. Уларнинг 34 таси жанговар вертолётлардир.
Қуруқлик қўшинлари ҳарбий техникаси: Танклар — 340 та. Ўзиюрар артиллерия — 147 та, тортиб олиб юриладиган артиллерия — 236 та.

Қозоғистон
Ҳарбий бюджети — 2,05 млрд АҚШ доллари. «Global Firepower Index–2025» рейтингида 57-ўринда.
Армиядаги ҳарбий аскарлар сони 110 минг нафар. Захирада 135 минг нафар ҳарбий бор.
Ҳарбий самолётлари сони 133 та. Улардан 63 та қирувчи, 23 та штурмчи, 19 та транспорт ва 26 та ўқув самолётлари бор. Ҳарбий вертолётлар сони 26 та, улардан 12 таси зарбдор вертолётлар ҳисобланади.
Танклар сони 350 та, ўзиюрар артиллерия қурилмалари 126 та.
Туркманистон
Ҳарбий бюджети 1,08 млрд АҚШ доллари. «Global Firepower Index–2025» рейтингида 77-ўринда.
Армиядаги ҳарбий аскарлар сони 36 минг 500 нафар. Захирадаги ҳарбийлари сони аниқ эмас.
Ҳарбий самолётлари сони 65 та. Улардан 24 та қирувчи, 27 та штурмчи, 5 та транспорт ва 9 та ўқув самолётлари бор. Ҳарбий вертолётлар сони 26 та, улардан 10 таси зарбдор вертолётлар ҳисобланади.
Танклар сони 654 та, ўзиюрар артиллерия қурилмалари 73 та.
Қирғизистон
Ҳарбий бюджети 221,8 млн АҚШ доллари. «Global Firepower Index–2025» рейтингида 105-ўринда.
Армиядаги ҳарбий аскарлар сони 23 минг нафар. Захирадаги ҳарбийлари 300 минг нафар.
Ҳарбий самолётлари сони йўқ. Ҳарбий вертолётлар сони 7 та, улардан 2 таси зарбдор вертолётлар ҳисобланади.
Танклар сони 215 та, ўзиюрар артиллерия қурилмалари 30 та.
Тожикистон
Ҳарбий бюджети 446 млн АҚШ доллари. «Global Firepower Index–2025» рейтингида 108-ўринда.
Армиядаги ҳарбий аскарлар сони 9,5 минг нафар. Захирадаги ҳарбийлари 600 минг нафар.
Ҳарбий самолётлари сони 5 та. 4 та транспорт ва 1 та ўқув самолётлари бор. Ҳарбий вертолётлар сони 20 та, улардан 6 таси зарбдор вертолётлар ҳисобланади.
Танклар сони 38 та, ўзиюрар артиллерия қурилмалари 3 та.
Дунёнинг ТОП-10 армияси:
1. АҚШ
2. Хитой
3. Россия
4. Ҳиндистон
5. Жанубий Корея
6. Буюк Британия
7. Франция
8. Япония
9. Туркия
10. Италия





