Марказий осиёликлар ўрнини ҳинд ва корейслар эгаллайдими ёхуд Россиянинг миграция сиёсати нимани кўзлаяпти? | Fikr vaqti
«Ўзбекистонликларнинг Россияга кетиши камаймоқда, лекин бу меҳнат муҳожирлари муаммоси ҳал бўлди дегани эмас». Россиядаги ҳуқуқий босимлар ва Осиёдан янги ишчи кучининг кириб келиши фонида ўзбек мигрантининг тақдири ва Ўзбекистоннинг молиявий хавфсизлиги бир неча долзарб саволларни ўртага чиқармоқда.
«Марказий Осиё фуқаролари Россияга ишлашга боришни тўхтатмоқда», «Ўзбекистонликларнинг Россияга меҳнат миграцияси кескин камаймоқда», «Ҳиндистон ва шимолий кореялик мигрантлар марказий осиёликларни сиқиб чиқарадими?»
Булар — сўнгги ҳафталарда ўзбек матбуотида Россия ва бу мамлакатга меҳнат миграцияси бўйича эълон қилинган хабарлар сарлавҳалари. Агар шу мазмундаги хабарлар сони кўпайиб бораётгани эътиборга олинса, Россияда меҳнат миграцияси географияси, сиёсати ва бозорида чиндан туб бурилишлар юз бераётгандек.
Аммо бошқа томондан, Ўзбекистон ҳали Россия меҳнат бозорига тўлиқ муқобил бозорларга эга эмас. Ғарб бозори ўзбекистонликлар учун ҳануз тил, малака ва ҳужжат талаблари билан чекланган. Демак, вазият мураккаб: бир томонда Россияда мигрантларга нисбатан ортиб бораётган ҳуқуқий ва ижтимоий босим, иккинчи томонда эса реал муқобилларнинг етарли эмаслиги.
Хўш, Ўзбекистон бу мураккаб вазиятда қандай йўл тутиши керак? Чиндан ҳам Россия меҳнат бозори ватандошларимиз учун ўз жозибасини йўқотиб боряптими? Етакчи нашрлар ва экспертлар тилида янграётган «Марказий осиёлик мигрантлар ўрнини ҳинд ва вьетнамлик ишчилар эгаллаши» ҳақидаги тахминлар қанчалик асосли?
Дастуримизнинг ушбу сонида миграция масалалари бўйича мутахассис Ботиржон Шермуҳаммад ва Migrant.uz сайти бош муҳаррири Муслим Мирзажонов билан айни шу саволларга жавоб излаймиз.
Teglar






