Метан «заправка»лар қачондан тўлиқ ишлаши маълум қилинди
Совуқ ҳаво сабаб жорий этилган чекловлар бекор қилиниб, газ шохобчалари фаолияти яна тикланиши кутилмоқда.
© Foto: Vaqt.uzЎзбекистонда метан газ қуйиш шохобчалари фаолияти 14 мартдан бошлаб босқичма-босқич қайта тикланади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълум қилди.
Маълум қилинишича, бугун ҳам метан заправкалари чекланган тартибда ишлайди. Улар асосан ижтимоий соҳа объектларига хизмат кўрсатувчи транспорт воситалари ҳамда жамоат транспорти учун фаолият юритади.
14 март, шанба кунидан бошлаб эса метан газ қуйиш шохобчалари фаолияти босқичма-босқич қайта тикланади. Шохобчаларнинг иш вақти ва хизмат кўрсатиш тартиби бўйича қўшимча маълумотлар кейинроқ эълон қилиниши айтилди.
Эслатиб ўтамиз, мамлакатда ҳаво ҳарорати кескин пасайгани сабабли 10 март куни соат 16:00 дан бошлаб метан заправкалар фаолиятига вақтинча чеклов жорий этилган эди. Шу билан бирга, ижтимоий соҳа объектларига хизмат кўрсатувчи транспорт ҳамда жамоат транспорти учун газ таъминоти чекловларсиз давом эттирилган.





