Мубашшир Аҳмад суд ҳукми устидан апелляция бермайдиган бўлди

22.10.2025 | 17:001 daqiqa

«Домла «тақдир» деб, қадарга таслим бўлди. «Одил судлов»ни кўрди, яна оворагарчиликларда юришни хоҳламади», - деган адвокати.

Мубашшир Аҳмад суд ҳукми устидан апелляция бермайдиган бўлди

Мубашшир Аҳмад тахаллуси билан танилган Алишер Турсунов суд ҳукми устидан шикоят бермасликка қарор қилди. Бу ҳақда Kun.uz унинг адвокати Абдуллоҳ Содиққа таяниб, хабар берди.

«Мубашшир Аҳмад домла суд ҳукми устидан апелляция шикояти бермасликка қарор қилганини айтди. Лекин бунинг сабабини изоҳламади. Лекин мен адвокат сифатида суд ҳукмидан норозиман. Суд жараёнида ҳам домланинг ҳаракатларида ЖК 244-1 ва 156-моддалар таркиби йўқлигини исботладик. Шунга қарамай бу ишда асосий қарор қабул қилувчи мижозимиз, унинг айтгани бўйича кейинги ишлар қилинади. Менимча, домла «тақдир» деб, қадарга таслим бўлди. «Одил судлов»ни кўрди, яна оворагарчиликларда юришни хоҳламади», - деган адвокат.

Таъкидланишича, Мубашшир Аҳмад айни вақтда ҳам тергов ҳибсхонасида қолмоқда, жазони ижро этиш колониясига чиқарилмаган.

Teglar

Mavzuga oid