Мутлақ камбағаллик, мартдаги метансизлик ва ҳомийсиз қолган футбол клублари | «AVVAL IQTISOD...» #12
Иқтисодчи Отабек Бакиров билан иқтисодий таҳлилий кўрсатувнинг навбатдагисида минимал истеъмол харажатлари, ҳоким ёрдамчилари ва нақдсиз тўловлар истиқболи ҳамда бошқа мавзулар таҳлил қилинди.
Камбағаллик даражаси минимал истеъмол харажатлари манипуляцияси орқали 2,8 фоизга тушириладими? Минимал истеъмол харажатлари дегани — бу ўзи мутлақ камбағаллик чегарасими?
Кўрсатув танаффусга чиққан чоғда рўй берган ўзгаришлар таҳлил: Ҳоким ёрдамчилари муаммоли кредитларни ундиришдан бонус олади; Коррупцияни қабул қилиш рейтингида пасайиш юз берди; Декларациялаш қонуни яна йўқ; Бошқарув компаниялари тўлови электрга боғланди.
Баҳор келди, аммо метан келмади. Мартнинг салқин кунларида водий «заправка»лари яна метансиз қолмоқда. Тошкент шаҳри ва бошқа ҳудудларда чекловлар амалда. Энергетика вазирлиги ва «Ҳудудгазтаъминот» эса март ойи ҳам совуқ келгани сабабли 15 кунлик лимит жорий қилди. «Ўзбекнефтгаз» эса футбол клублари ҳомийлигидан воз кечмоқда.
Р2Р назорати ва нақдсиз тўловлар истиқболи, энди нима бўлади. «Ихтиёрийлик» ниқоби остида картадан карта пул кўчиришда тўлов мақсадини жорий қилиш тобора ошиб бораётган нақдсиз тўловларнинг қисқаришига, одамларни яна нақд тўловларга қайтариш учун хизмат қилади.
Ёш оилаларга имтиёзли кредитлар бериладиган бўлди. Имтиёз қандай ишлайди? Барчагами ёки фақат «танланганлар»га?
Teglar






