add

Нипаҳ вирусига қарши вакцина ишлаб чиқилди

01.02.2026 | 12:551 daqiqa

Олимлар яратган Нипаҳ вирусига қарши вакцина Белгияда одамларда илк клиник синовдан ўтказилмоқда.

Нипаҳ вирусига қарши вакцина ишлаб чиқилди

Нипаҳ вирусига қарши ишлаб чиқилган янги вакцина бўйича илк клиник синовлар Белгияда бошланиши кутилмоқда. Ушбу тадқиқот одамлар иштирокида ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, бу вирусга қарши курашда муҳим босқич ҳисобланади. Вакцина Токио университети олимлари томонидан яратилган.

Мутахассислар маълум қилишича, вакцина аввал приматлар устида синовдан ўтказилган ва юз фоиз самарадорлик кўрсатган. Бу натижалар олимларга инсонларда клиник синовларни бошлаш имконини берди. Илк босқичда хавфсизлик ва иммун жавоб даражаси баҳоланади.

Кейинги босқич синовлари

Тадқиқотчилар кейинги босқичда синовларни Бангладешда кенгайтиришни режалаштирмоқда. Унда катталар ва болалар иштирок этиши мумкин. Бу ҳудуд Нипах вируси тез-тез учрайдиган минтақалардан бири ҳисобланади ва вакцина самарадорлигини реал шароитда баҳолаш имконини беради.

Нипах вируси сўнгги йилларда Жанубий Осиёда хавфли инфекция сифатида қайд этилмоқда. Аввалроқ Ҳиндистоннинг Калкутта шаҳри яқинида ушбу вирус тарқалаётгани ҳақида хабар берилган эди. Вирус ҳайвонлардан инсонга, зарарланган озиқ-овқат орқали ёки инсондан инсонга юқиши мумкин.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, Нипаҳ вируси юқтирган ҳолатларда ўлим даражаси 40 фоиздан 75 фоизгача етади. Бу кўрсаткич эпидназорат даражаси ва маҳаллий соғлиқни сақлаш тизими имкониятларига боғлиқ. Шу сабабли, самарали вакцинанинг яратилиши глобал соғлиқни сақлаш учун ўта муҳим аҳамиятга эга.

Teglar

Mavzuga oid