Logo

Ўзбекистон шахматчилари Жаҳон чемпионатида шоҳсупага кўтарилди: Нодирбек Абдусатторовда олтин медаль!

Kecha 22:572 daqiqa

Дунёнинг энг кучли шахматчилари тўпланган мазкур нуфузли турнирда Ўзбекистон терма жамоаси муваффақиятли иштирок этиб, бронза медалларини қўлга киритди.

Ўзбекистон шахматчилари Жаҳон чемпионатида шоҳсупага кўтарилди: Нодирбек Абдусатторовда олтин медаль! © FIDE

Гонконгда шахматнинг блиц йўналиши бўйича ўтказилган жамоавий Жаҳон чемпионати ўз ниҳоясига етди. Дунёнинг энг кучли шахматчилари тўпланган мазкур нуфузли турнирда Ўзбекистон терма жамоаси муваффақиятли иштирок этиб, бронза медалларини қўлга киритди. Шахсий кўрсаткичларда эса Нодирбек Абдусатторов 1-тахтада мутлақ тенгсиз эканлигини исботлаб, олтин медалга эга чиқди.

Мусобақа якунларига кўра, ғолиб ва совриндорлар рўйхати қуйидагича кўриниш олди:
1-ўрин: “Dragon Chilling” жамоаси турнир чемпионига айланиб, олтин медаллар ва 75 000 евро миқдоридаги бош мукофотни қўлга киритди.
2-ўрин: “Endgame AI” жамоаси кумуш медаллар ҳамда 50 000 евро пул мукофотига эга чиқди.
3-ўрин: Ўзбекистон терма жамоаси муросасиз кечган баҳсларда бронза медалларига сазовор бўлишди. Ҳал қилувчи тай-брек беллашувида шахматчилар рақиблари устидан 5.5 : 0.5 ҳисобида йирик ва ишончли ғалабани қўлга киритишди. Ушбу муваффақият эвазига жамоа 30 000 евро пул мукофоти билан тақдирланди.

Бундан ташқари тахталар бўйича шахсий натижаларда Нодирбек Абдусатторов чемпионликни қўлга киритди.

Нодирбек Абдусатторов энг кучли шахматчилар дон сурадиган 1-тахтада мутлақ тенгсиз эканлигини исботлади. У ўтказилган 19 та ўйинда 15.5 очко жамғариб, 2936 рейтинг перформансини кўрсатди ва шахсий кўрсаткич бўйича олтин медалга эга чиқди.

Умида Омонова аёллар ўртасидаги баҳсларда маҳорат кўрсатган Умида 12 та ўйиндан 9 очко жамғариб, ўз тахтасида иккинчи натижани қайд этди.

Акжол Раҳматуллаев ҳам 21 та партияда 14.5 очко тўплаган ҳолда жамоасига муҳим очколарни тақдим этди ва кумуш медаль соҳиби бўлди.
Яна бир шахмат устаси

Шамсиддин Воҳидов 15 та партияда 8.5 очко жамғарган ҳолда, ўз тахтасида кучли учликдан жой олди.

Teglar

Mavzuga oid