Ўзбекистон ва Афғонистон қўшма транспорт компаниясини тузди
21.09.2025 | 10:003 daqiqa
Қобул ва Мозори-Шариф юк ташиш йўналиши орқали Ўзбекистон ва Афғонистон савдо алоқаларини кенгайтиришга қадам қўйди. Янги қўшма компания орқали йиллик 150 минг тонна маҳсулот ташиш имконияти яратилади.

Ўзбекистон ва Афғонистон ҳамкорлигида юк ташиш бўйича «Sogdiana Trans» қўшма корхонаси ташкил этилди. Ташаббус Афғонистоннинг «Khan Daqiq Trading» компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилди. Бу ҳақда МИД ахборот агентлиги «Дунё» хабар қилди.
«Khan Daqiq Trading» раҳбари Хамид Хон маълум қилишича, компания йиллик 150 минг тонна маҳсулотни Камаз юк машиналари орқали Қобул – Мозори-Шариф йўналишида етказиб бериши мумкин. Кейин маҳсулотлар Мозори-Шарифдан темир йўл орқали Ўзбекистон, Қозоғистон, Беларус, Россия ва Болтиқбўйи мамлакатларига юборилади. Шу орқали турли товарларни импорт қилиш имконияти ҳам очилади.
«Sogdiana Trans» логистика ва маркетинг бўлими бошлиғи Азиз Абдуллаев компания фаолияти учун яратилган имкониятлар туфайли президент Шавкат Мирзиёев ва «Ўзбекистон темир йўллари» раҳбариятига миннатдорлик билдирди.
Расмий маълумотларга кўра, «Sogdiana Trans» «Ўзбекистон темир йўллари»нинг таркибидаги компания ҳисобланади. Унинг устав капитали 500 млн сўм бўлиб, 2011 йил январ ойида ташкил этилган. Компания юк ташиш ва темир йўл хизматлари билан шуғулланади.
Жорий йилнинг январ ойида Ўзбекистон ва Афғонистон Хайратон – Мозори-Шариф темир йўл тармоғини эксплуатация қилиш шартномасини узайтирди. 2010 йилда қурилган ушбу 75 км узунликдаги йўл ва Ноибобод станцияси 2024 йилнинг феврал–август ойларида тўлиқ реконструкция қилинди.





