Logo

Ўзбекистон ва Грузия Президентлари Туркияда музокара ўтказди

Шавкат Мирзиёев Михаил Кавелашвили билан учрашув ўтказди. Мулоқотда икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон ва Грузия Президентлари Туркияда музокара ўтказди © Foto: president.uz

Туркияга амалий ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Грузия Президенти Михаил Кавелашвили билан учрашув ўтказди.

Ўзбекистон – Грузия стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Жорий йилнинг 2-3 июль кунлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Грузияга давлат ташрифи якунлари бўйича эришилган келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Икки мамлакат парламентлари, вазирликлари, идоралари ва ишбилармон доиралари ўртасидаги алоқалар фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди.

Ўзаро товар айирбошлаш ҳажми ва қўшма корхоналар сони изчил ортиб бормоқда. Ўзбекистонда грузиялик инвесторлар иштирокида ташкил этилган рақамли банк фаолият юритмоқда.

Товар айирбошлаш ҳажмини кўпайтириш, саноат кооперациясини илгари суриш, туризмни ривожлантириш, транспорт-транзит салоҳиятидан самарали фойдаланиш ҳамда икки мамлакат ҳудудларини иқтисодий ҳамкорликка кенг жалб этиш бўйича мувофиқлаштирилган чора-тадбирларни қабул қилиш муҳимлиги таъкидланди.

Teglar

Mavzuga oid

Ўзбекистон ва Грузия Президентлари Туркияда музокара ўтказди | Vaqt.uz