add

Ўзбекистон яшаш энг арзон бўлган дунёнинг ТОП-20 та давлати қаторига кирди

Bugun 16:552 daqiqa

Numbeo халқаро портали 155 та давлатда яшаш харажатларини таққослаб чиқди.

Ўзбекистон яшаш энг арзон бўлган дунёнинг ТОП-20 та давлати қаторига кирди

Марказий Осиёнинг барча давлатлари яшаш харажатлари бўйча дунёнинг энг арзон мамлакатлар қаторига кирди. Бу ҳақда Numbeo халқаро портали томонидан эълон қилинган янги ҳисоботда маълум бўлди.

Платформанинг 155 та давлатни қамраб олган дунё рейтингида таққослаш учун асос сифатида Ню-Йорк шаҳридаги нархлар танланган бўлиб, у ердаги даража 100 балл сифатида қабул қилинган. Индекс қанчалик паст бўлса, ўша давлатда кундалик ҳаёт харажатлари шунчалик арзон дея белгиланган.

Мазкур тадқиқот натижаларига кўра, Қозоғистон 128-ўринда, Тожикистон 136-ўринда, Ўзбекистон 138-ўринда ва Қирғизистон 140-ўринда қайд этилган. Ўзбекистондаги яшаш қиймати индекси 27,3 баллни ташкил этиб, бу кўрсаткич мамлакатнинг дунёдаги энг арзон йигирмата давлат сафига киришини таъминлаган.

Рейтингни тузишда мутахассислар бир неча муҳим омилларни, хусусан, уй-жой ижараси, коммунал тўловлар ва озиқ-овқат маҳсулотларининг нархларини ҳисобга олган. Шунингдек, ресторанлар ва аҳолининг реал харид қобилияти ҳам умумий индексни шакллантиришда асосий мезонлардан бири сифатида қўлланилган.

Минтақа давлатлари ичида аҳолининг харид қобилияти бўйича Қозоғистон энг юқори кўрсаткични қайд этган бўлса, Тожикистонда бу рақам энг паст даражада қолмоқда. Экспертларнинг таъкидлашича, яшаш харажатларининг пастлиги ҳар доим ҳам аҳоли фаровонлигининг юқорилигини ёки ҳаёт сифатининг аъло даражада эканини англатмайди.

Жаҳон миқёсида эса Бермуд, Кайман ва Виржин ороллари яшаш учун энг қиммат ҳудудлар деб топилган бўлса, Покистон, Ҳиндистон ва Ливия рўйхатнинг энг қуйи қисмида жойлашган.

Teglar

Mavzuga oid