Logo

Ўзбекистонда аҳолининг ўртача ёши қанча?

Bugun 18:201 daqiqa

Мамлакат ҳудудларида аҳолининг ўртача ёши бир-биридан сезиларли фарқ қилади. Энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида қайд этилган бўлса, энг ёш аҳоли Сурхондарё вилоятида яшайди.

Ўзбекистонда аҳолининг ўртача ёши қанча?

2026 йил 1 январ ҳолатида Ўзбекистон аҳолисининг ўртача ёши 29,5 ёшни ташкил этган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

Ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида қайд этилган бўлиб, пойтахт аҳолисининг ўртача ёши 32,7 ёшни ташкил қилган. Кейинги ўринларда Бухоро вилояти (31,1 ёш), Тошкент вилояти (31 ёш), Навоий вилояти (30,1 ёш) ва Фарғона вилояти (30 ёш) жойлашган.

Энг паст кўрсаткичлар эса Сурхондарё вилоятида 27,4 ёш ва Қашқадарё вилоятида 27,7 ёш даражасида қайд этилган. Самарқанд вилоятида ўртача ёш 28,5 ёш, Жиззах вилоятида 28,4 ёшни ташкил этган.

Статистика маълумотлари шаҳар аҳолисининг ўртача ёши қишлоқ аҳолисига нисбатан юқорироқ эканини кўрсатмоқда. Шу билан бирга, мамлакатда доимий аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги ҳам ошиб, 75,1 ёшга етган.

Teglar

Mavzuga oid

Ўзбекистонда аҳолининг ўртача ёши қанча? | Vaqt.uz