Ўзбекистонда Исломий банк очишга энди ҳуқуқий асос бор — MUMALAT TIME #5
Узоқ муҳокама қилиниб, парламент қабул қилган ва Президент имзолаган қонун 3 ойда кучга киради. Исломий молия бўйича экспертлар ушбу қонун жуда мукаммал ишлаб чиқилгани ва барча масалаларни қамраб олганини таъкидлашмоқда.
«Al-Muamalat» Исломий молия масалалари бўйича консалтинг фирмаси таъсисчилари ва раҳбарлари, молиявий экспертлар Искандар Турсунов ва Ҳаётжон Азимов билан Исломий молияга бағишланган «MUAMALAT TIME» подкастининг 5-сони Президент томонидан имзоланган янги қонунга бағишланди.
Қонунда нималар назарда тутилгани ва бошқа қонун ҳамда кодексларда қандай ўзгаришларни тақазо этиши, янги қонун қачон ишга тушиши ва бу Ўзбекистондаги банк тизимини қандай ўзгартириши ҳақида суҳбатлашдик.
Анъанага кўра, Исломий молияга хос бўлган терминлардан учтаси билан ҳам танишдик.



