Logo

Ўзбекистонда хизматлар соҳаси ҳажми квадриллион сўмдан ошди

Bugun 21:381 daqiqa

Хизматлар таркибида энг юқори кўрсаткич савдо соҳасига тўғри келади.

Ўзбекистонда хизматлар соҳаси ҳажми квадриллион сўмдан ошди

2026 йилнинг дастлабки 9 ойи якунларига кўра, Ўзбекистонда бозор хизматлари кўрсатиш ҳажми 1 003,2 триллион сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 16,7 фоизга ўсди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазири матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Равшана Умарова иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди.

Соҳалар бўйича тақсимот

Хизматлар таркибида энг юқори кўрсаткич савдо соҳасига тўғри келади. Мазкур йўналишда кўрсатилган хизматлар ҳажми 235,3 триллион сўмни ташкил қилган.

Шунингдек, етакчи йўналишлар қаторидан қуйидагилар ўрин олди:

— Яшаш ва овқатланиш хизматлари — 179,7 триллион сўм;
— Молиявий хизматлар — 163,8 триллион сўм;
— Транспорт хизматлари — 162,8 триллион сўм.

Ҳудудлар кесимидаги кўрсаткичлар

Республика ҳудудлари бўйича таҳлил қилинганда, энг юқори хизматлар ҳажми Тошкент шаҳрида қайд этилди — 409,4 триллион сўм. Кейинги ўринларни Самарқанд вилояти (73,8 триллион сўм) ҳамда Тошкент вилояти (68,3 триллион сўм) банд қилди.

Экспорт ва ижобий сальдо

Ҳисобот даврида соҳанинг экспорт салоҳиятида сезиларли ўсиш кузатилган. Жумладан, хизматлар экспорти 31,1 фоизга ошиб, 9,7 миллиард АҚШ долларига етган. Натижада, хизматлар ташқи савдосида 4,5 миллиард долларлик ижобий сальдо шаклланган.

Teglar

Mavzuga oid