Ўзбекистонда хорижлик талабалар сони кескин ошди

Bugun 10:251 daqiqa

2026-йил январ–март ойларида Ўзбекистонга ўқиш мақсадида келган хорижликлар сони 2,3 баробарга ошиб, энг юқори кўрсаткич Туркманистон ҳиссасига тўғри келмоқда.

Ўзбекистонда хорижлик талабалар сони кескин ошди © hse.ru

2026-йилнинг дастлабки уч ойида Ўзбекистонга ўқиш мақсадида келган чет эл фуқаролари сони 15 124 нафарни ташкил этди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Маълумотларга кўра, ушбу кўрсаткич 2025-йилнинг мос даврига нисбатан 8,5 минг нафарга кўп бўлиб, 2,3 баробарлик ўсишни англатади. Бу эса мамлакат таълим тизимига бўлган халқаро қизиқиш ортиб бораётганини кўрсатади.

Хорижлик талабалар асосан қўшни давлатлардан келмоқда. Жумладан, энг юқори кўрсаткич Туркманистон ҳиссасига тўғри келиб, 7 174 нафар талабани ташкил этган. Шунингдек, Ҳиндистондан 2 835 нафар, Тожикистондан 1 170 нафар талабалар келган.

Қолган давлатлар орасида Хитой (641 нафар), Қирғизистон (483 нафар), Покистон (438 нафар), Миср (353 нафар), Жанубий Корея (342 нафар), Филиппин (286 нафар) ва АҚШ (191 нафар) каби мамлакатлар қайд этилган. Бошқа давлатлар ҳиссасига эса 1 211 нафар тўғри келади.

Йиллар кесимида хорижлик талабалар сони қандай ўзгарди?

2022/2023-ўқув йили — 5,0 минг нафар;

2023/2024-ўқув йили — 10,8 минг нафар;

2024/2025-ўқув йили — 12,5 минг нафар.

Нега хорижий талабалар Ўзбекистонни танламоқда?

Нисбатан арзон таълим;

Рус ва инглиз тилларида ўқитиш имконияти;

Нуфузли хорижий университетлар филиалларининг очилиши;

Визасиз кириш ёки соддалаштирилган тартибдаги мигратсия сиёсати.

Teglar

Mavzuga oid