add

Ўзбекистонда юк автомашина ва трактор ишлаб чиқариш ҳажми ошди

Bugun 10:211 daqiqa

Ишлаб чиқариш ҳажмларидаги ўсиш автосаноат ва қишлоқ хўжалиги техникасига ички талаб кучайганини кўрсатмоқда.

Ўзбекистонда юк автомашина ва трактор ишлаб чиқариш ҳажми ошди

2025 йилнинг январ–ноябр ойларида Ўзбекистонда юк автомобиллари ва қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқариш ҳажмлари сезиларли даражада ошди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Маълумотларга кўра, бу даврда мамлакатда жами 4,1 минг дона юк автомашинаси ишлаб чиқарилган. Бу кўрсаткич 2024 йилнинг шу даври билан солиштирилганда 31 фоизга юқори бўлди.

Шунингдек, қишлоқ хўжалиги техникаси сегментида ҳам ижобий динамика қайд этилди. 2025 йилнинг январ–ноябр ойларида йирик корхоналар томонидан 483 дона трактор ишлаб чиқарилди. Бу кўрсаткич 2024 йилнинг тегишли даврига нисбатан 23,2 фоизга ўсган.

Маълумот ўрнида, 2025 йилнинг январ–октябр ойларида мамлакатда 370 мингдан зиёд енгил автомобиллар ишлаб чиқарилди. Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 30,2 минг донага кўп бўлган.

Аввалроқ 2025 йилда Ўзбекистонга олиб кирилган енгил автомобиллар сони 7,1 фоизга ошиб, 79 822 донани ташкил этгани ҳақида хабар бергандик. Бунда импортнинг умумий қиймати 1,17 млрд долларга тенг бўлиб, 2024 йилга нисбатан 8,1 фоизга камайди. Импорт ўсишининг асосий драйвери электромобиллар бўлиб, 2025 йил давомида 56 832 та электромобил олиб кирилди ва умумий импортда 70 фоиздан зиёд улушни эгаллади.

Teglar

Mavzuga oid