«Ўзбекнефтгаз»нинг «Долзарб 100 кунлиги»: У 50 кунда қандай самара берди?

27.02.2026 | 13:352 daqiqa

«Ўзбекнефтгаз»да бошланган дастур ярмидаёқ 1,1 трлн сўм қўшимча иқтисодий самара берди.

«Ўзбекнефтгаз»нинг «Долзарб 100 кунлиги»: У  50 кунда қандай самара берди?

«Долзарб 100 кунлик» дастурининг 50 куни якунларига кўра, «Ўзбекнефтгаз»да молиявий соғломлаштириш ва харажатларни оптималлаштириш орқали сезиларли натижалар қайд этилди. Дастлабки икки ойда сарф-харажатларни қисқартириш ҳисобига 1,1 трлн сўм қўшимча самарага эришилди.

Дастур доирасида маблағлар аввало геология-қидирув ишлари, бурғилаш, қазиб чиқариш ва қайта ишлашга йўналтирилди. 6500 км кв ҳажмда 3D сейсмик қидирув ишлари режалаштирилган бўлиб, бу ўтган йилга нисбатан 2,5 баробар кўпдир. Жорий йилда 103 та қудуқ, жумладан, 58 та излов-қидирув ва 45 та ишлатиш қудуғи бурғиланиши режалаштирилган.

20 та инвестиция блоки учун рухсатномалар олинди. Асбоб-ускуна паркни модернизация қилиш мақсадида 12 та бурғилаш дастгоҳи, 2 та 3D сейсмик мажмуа ва 100 дан ортиқ каротаж ускуналарини харид қилиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.

Иқтисодий самарадорлик бўйича:

— дебитор қарздорликларни ундириш ва тўғридан тўғри музокаралар орқали 766 млрд сўм тежалди (йил охиригача 2,5 трлн сўм кутилмоқда);

— қурилиш ва бурғилаш лойиҳаларини оптималлаштириш ҳисобига 154 млрд сўм тежалди (йил якунида 1,7 трлн сўмгача);

— соҳавий бўлмаган активларни чиқариш орқали 3 млрд сўм тежалди (йил охиригача 33 млрд сўм).

Марказий аппаратда ходимлар сони 875 нафардан 610 нафаргача (29 фоиз) оптималлаштирилди. Қўриқлаш тизимини рақамлаштириш ва лабораториялар фаолиятини янгича ташкил этиш натижасида 700 га яқин янги иш ўрни яратиш режалаштирилган.

Ижтимоий йўналишда 280 млрд сўм маблағ ходимлар маошини ошириш, замонавий автобуслар хариди, 200 ўринли ётоқхона, 160 ўринли ошхона ва конференц зал қурилишига ажратилди.

Ишлаб чиқариш кўрсаткичлари:

— тозаланган табиий газ — 2,276 млрд м3 (109,4 фоиз);

— газ конденсати — 78,2 минг тонна (109,1 фоиз);

— суюлтирилган газ — 85,7 минг тонна (108,2 фоиз);

— олтингугурт — 28 минг тонна (124 фоиз);

— полиэтилен — 21 минг тонна (104,2 фоиз).

Аҳоли ва тадбиркорларга 88,8 минг тонна суюлтирилган газ етказиб берилди (111,6 фоиз). «Uzbekistan GTL» МЧЖда синтетик нефт маҳсулотлари ишлаб чиқариш 33 минг тоннага ошди, ўсиш суръати 318 фоизни ташкил этди.

Teglar

Mavzuga oid