Ўзгарган реновация қонуни, баҳсли очиқлик индекси ва қисқарган ўқитувчи имтиёзлари «AVVAL IQTISOD...» #14

Bugun 15:552 daqiqa

Иқтисодчи Отабек Бакиров билан иқтисодий таҳлилий кўрсатувнинг навбатдаги сонида бонд омборлари, реновация қонуни, энерготарифлар ва очиқлик масалалари ҳамда бошқа мавзулар таҳлил қилинди.

«Аввал иқтисод» дастурининг навбатдаги сонида мамлакат иқтисодиётидаги долзарб мавзулар муҳокама қилинди. Суҳбат давомида божхона тизимидаги янгиликлардан тортиб, реновация сиёсати ва энерготарифларгача бўлган муҳим масалалар кўтарилди.

Дастлаб, 1 июлдан жорий этилиши кутилаётган бонд омборлари тизими муҳокама марказида бўлди. Ушбу тизим орқали импорт товарларига божлар камайтирилиши айтилмоқда. Аммо лицензия ва чекловлар туфайли бозорга фақат йирик иштирокчилар кириб келиши мумкинлиги таъкидланди. Шунингдек, арзонлашув истеъмолчига эмас, балки воситачиларга фойда келтириши хавфи ҳам қайд этилди.

Кейинги мавзу — “Шаҳарсозлик реновацияси тўғрисида”ги қонун бўлди. Янги ўзгаришларга кўра, лойиҳани амалга ошириш учун 100 фоиз эмас, балки 80 фоиз мулкдор розилиги етарли ҳисобланади. Экспертлар бу ўзгариш мулк ҳуқуқларига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини таъкидлади. Шу билан бирга, қурилиш зичлигининг ошиши шаҳар инфратузилмасига қўшимча босим юклаши мумкин.

Дастурда Тошкент атрофидаги иссиқхоналарни кўчириш масаласи ҳам танқидий кўриб чиқилди. Солиқ ва ресурс нархларининг ошиши тадбиркорларни бошқа ҳудудларга кўчишга мажбур қилмоқда. Бу эса логистика харажатларини ошириб, маҳсулот нархларига таъсир қилиши мумкин.

Шунингдек, Халқаро валюта жамғармасининг тавсиялари ҳам муҳокама қилинди. Жумладан, давлат харажатларини чеклаш масалалари кўтарилди.

Энерготарифлар масаласи ҳам очиқ қолмоқда. Қонунга кўра, тарифлар ошиши олдиндан эълон қилиниши керак, аммо ҳозирча аниқлик йўқ. Бу ҳолат бозор иштирокчиларида ноаниқлик келтириб чиқармоқда.

Бундан ташқари, очиқлик индексига эътибор қаратилди. Айрим йирик энергетика компанияларининг рейтингда йўқлиги шаффофлик масаласини янада долзарб қилди. Эксперт фикрича, очиқлик ва рақобат таъминланмас экан, ислоҳотлардан кенг жамоат эмас, балки алоҳида гуруҳлар манфаатдор бўлиб қолаверади.

Шунингдек, ўқитувчиларга ваъда қилинган, аммо кечиккан қонунда қисқартирилган имтиёзлар масаласи ҳам тилга олинди.

Teglar

Mahliyo Hamidova

Mahliyo HamidovaMaqolalar soni: 106

Barchasi

Mavzuga oid