Павел Дуров Луврдан ўғирланган хазиналарни сотиб олиб, бошқа музейга бремоқчи

21.10.2025 | 15:301 daqiqa

Telegram асосчиси Павел Дуров Луврдаги ўғирлик Франция таназзулининг белгиси эканини айтди. У ўғирланган Наполеон ва Жозефинага тегишли жавоҳиротларни сотиб олиб, Абу-Даби Луврига топширишга тайёрлигини билдирди.

Павел Дуров Луврдан ўғирланган хазиналарни сотиб олиб, бошқа музейга бремоқчи

Telegram асосчиси Павел Дуров Франциядаги машҳур Лувр музейидан қимматбаҳо жавоҳиротлар ўғирлангани ҳақидаги янгиликка изоҳ берди. Унинг фикрича, бу воқеа мамлакатнинг умумий инқирозини намоён этмоқда.

«Лувр талон-торож қилиниши мен учун умуман ҳайратланарли эмас. Бу — бир пайтлар буюк бўлган мамлакатнинг таназзул белгисидир. Ҳукумат одамларни ҳақиқий муаммолардан чалғитиш санъатини мукаммал даражада ўзлаштирган», — деб ёзди Дуров ижтимоий тармоқдаги Х саҳифасида.

Пост остидаги изоҳлардан бирида фойдаланувчи ундан «ўғирликни ўзингиз амалга оширдингизми?» деб сўраганида, Дуров шундай жавоб берди:

«Мен ўғирланган жавоҳиротларни мамнуният билан сотиб олиб, Луврга қайтараман. Албатта, сўз Абу-Даби Луври ҳақида — у ердан ҳеч ким ҳеч нарса ўғирламайди».

Маълумот учун, 19 октябрь куни Париждаги Лувр музейи ўғирликка учради — номаълум шахслар Наполеон ва Жозефина коллекцияларига тегишли тўққизта заргарлик буюмларини олиб чиқиб кетган. Франция ИИВ маълумотига кўра, ҳодиса соат тўртларда содир бўлган, ўғрилари Сена бўйидаги қурилиш қисми орқали автолестница ёрдамида музейга кирган ва ҳаммасига тўрт дақиқа сарфлаган.

Франция маданият вазири Рашида Дати воқеани «миллий фожиа» деб атади. Париж прокуратураси ҳозирча икки версияни кўриб чиқмоқда, шу жумладан хорижликлар иштирокини ҳам истисно қилмаяпти.

Айни пайтда Павел Дуровнинг ўзи ҳам Францияда тергов доирасида бўлиб, ҳар 14 кунда мамлакатга қайтиб келиш мажбуриятини бажармоқда.

Teglar

Mavzuga oid