Президент: «Сурхондарё иқтисодиётига катта туртки берадиган лойиҳани бошлаймиз»

27.02.2026 | 13:322 daqiqa

«Мустақилликнинг 25 йиллиги» йирик газни қайта ишлаш мажмуасидаги технологик мураккаб масалага ҳамкорлар билан илмий ечим топилгани қайд этилди.

Президент: «Сурхондарё иқтисодиётига катта туртки берадиган лойиҳани бошлаймиз»

Президент Сурхондарё вилоятида бўлиб ўтаётган йиғилишда «Мустақилликнинг 25 йиллиги» конидаги авария бартараф этилиши ва Сурхондарё иқтисодиётига катта туртки берадиган янги босқичдаги лойиҳа ишга туширилиши ҳақида маълум қилди.

Шунингдек, Термиз – Истанбул ва Термиз – Дубай йўналишларида янги авиарейслар очилиши белгиланди. Бу қарор Сурхондарёнинг халқаро транспорт алоқаларини кенгайтириш ва ҳудуднинг инвестиция жозибадорлигини оширишга қаратилган.

Транспорт юкламасини камайтириш чоралари

Маълум қилинишича, ҳозирда Шўрчи, Денов, Сариосиё, Шеробод ва Бойсун туманларидан ҳар куни 100 мингга яқин аҳоли вилоят марказига енгил автомобилларда қатнаб келмоқда. Транспорт юкламасини камайтириш мақсадида Сурхондарёга олиб келинаётган 125 та автобуснинг асосий қисми айнан ушбу йўналишларга йўналтирилади.

Шу билан бирга, коммунал инфратузилмани яхшилашга қаратилган қатор лойиҳалар ҳам амалга оширилади. Йил якунига қадар Музработ туманидаги 56 минг аҳоли илк бор марказлашган ичимлик суви билан таъминланади. Бу ҳудудда аҳолининг турмуш сифатини сезиларли ошириши кутилмоқда.

Музработ, Олтинсой, Ангор, Қизириқ ва Бойсун туман марказларида канализация тармоқларини барпо этиш лойиҳаси бошланади. Бу ташаббус санитария ҳолатини яхшилаш ва шаҳарсозлик инфратузилмасини замонавий босқичга олиб чиқишни назарда тутади.

«Мустақилликнинг 25 йиллиги» газни қайта ишлаш мажмуаси

Шунингдек, «Мустақилликнинг 25 йиллиги» йирик газни қайта ишлаш мажмуасида юзага келган технологик мураккаб масала бўйича ҳамкорлар билан илмий ечим топилгани қайд этилди. Президент сўзларига кўра, авария бартараф этилади ва Сурхондарё иқтисодиётига катта туртки берадиган янги босқичдаги лойиҳа ишга туширилади.

Teglar

Mavzuga oid