add

Путин: «Пуллар урушга сарфланса, россияликлар солиқлар ошишидан фақат хурсанд бўлишади»

Bugun 08:183991 daqiqa

Россия президенти агар қўшимча маблағлар мудофаа, хавфсизлик ва давлатнинг уруш харажатларига йўналтирилса солиқлар ошиши аҳолини асло норози қилмаслигини таъкидлади.

Путин: «Пуллар урушга сарфланса, россияликлар солиқлар ошишидан фақат хурсанд бўлишади»

РФ президенти Владимир Путин 2026 йилда Россияда солиқ юки оширилиши жамият томонидан ижобий қабул қилиниши мумкинлигини билдирди. У бу ҳақда Кремлда Давлат кенгаши йиғилишида айтиб ўтди.

Путиннинг таъкидлашича, агар солиқларни ошириш «хуфиёна иқтисодиётини қисқартириш», муҳим тармоқларни қўллаб-қувватлаш ва давлат хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ бўлса, фуқароларда тушуниш ва қўллаб-қувватлаш пайдо бўлади.

Унинг таъкидлашича, бундай сиёсат ижтимоий мажбуриятларни бажариш, иқтисодий барқарорликни сақлаш ва мамлакат мудофаа қобилиятини оширишга хизмат қилиши керак. Шу ҳолда солиқ ошиши умумий ҳолатга ижобий таъсир қилади.

2026 йилдан Россияда янги солиқ ислоҳоти бошланади. Молия вазирлиги ҳисоб-китобларига кўра, солиқларнинг оширилиши бюджетга қўшимча 2,3 трлн рубл келтириши кутилмоқда.

Асосий ўзгариш қўшилган қиймат солиғига тегишли: ҚҚС ставкаси 20 фоиздан 22 фоизгача оширилади. Бу ҳукуматга тахминан 1,2 трлн рубл қўшимча даромад келтиради.

Мутахассислар эса бу солиқ юкининг асосий қисми истеъмолчилар зиммасига тушишини айтишмоқда. Нархлар ошиши орқали аҳолининг кундалик харажатлари 1–1,6 фоизга, инфляция эса 1,1–1,3 пунктга тезлашиши мумкин.

Teglar

Mavzuga oid