Қўшработда мактаб котибаси бошланғич синф ўқувчисини калтаклади

10.10.2025 | 16:203 daqiqa

Зўравонлик ҳолатининг видеоси тарқалгач, таълим бошқармаси ишчи гуруҳ тузди, ИИБ эса текширув бошлади.

Қўшработда мактаб котибаси бошланғич синф ўқувчисини калтаклади
Самарқанд вилояти Қўшработ туманидаги 71-мактабда 3-синф ўқувчиси мактаб котибаси томонидан калтаклангани ҳақида хабар тарқалди. Воқеа тасвирланган видеолавҳа ижтимоий тармоқларда ҳам лавҳа тезда муҳокамага сабаб бўлди. Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий муносабатига кўра, воқеа юзасидан ишчи гуруҳ тузилиб, ҳолат жойига чиқиб ўрганилмоқда. Туман ички ишлар бўлими эса терговга қадар текширувни бошлаган. Идоралар жамоатчиликка расмий маълумотни ўрганиш якунлари билан тақдим этишини билдирди. Видеода катта ёшли аёлнинг синф хонасида синфдошлари кўз ўнгида болакайнинг бошига ураётгани кўрилади. Ўқувчи зўравон аёлдан қочиб, ўқитувчисининг пинжига тиқилган. Айни дамда лавҳа қайси сана ва вақтда тасвирга олингани, иштирокчилар шахси ва жараён тафсилотлари расман очиқланмаган. Мутасаддиларнинг таъкидлашича, ўқув муассасаларида болалар хавфсизлигини таъминлаш биринчи даражали вазифадир. Амалдаги қонунчиликка биноан, балоғат ёшига етмаган шахсга нисбатан зўравонлик қилганлар интизомий, маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.

Teglar

Mavzuga oid