Қозоғистонда ҳарбийларнинг бизнесга кириши чекланди

Президент фармонига кўра, ҳарбий хизматга кирган шахслар 30 кун ичида даромад келтирадиган активларини бошқарувга топшириши керак.

Қозоғистонда ҳарбийларнинг бизнесга кириши чекланди © Аkorda

Қозоғистонда шартнома асосида хизмат қилаётган ҳарбийлар даромад келтирадиган мулкларини ишончли бошқарувга топширишга мажбур этилди. Бу ҳақдаги ўзгартишлар президент фармони билан Қуролли кучлар ички хизмат низомига киритилган, деб хабар беради «Orda.kz

Энди контрактчи хизматга кирганидан сўнг 30 календар куни ичида даромад келтирадиган мулкларини ишончли бошқарувга топшириши керак. Гап бизнес, улушлар ва фойда келтириши мумкин бўлган бошқа активлар ҳақида бормоқда. Шундан кейин ҳарбий кадрлар хизматига нотариал тасдиқланган шартнома нусхасини тақдим этиши шарт.

Ҳарбийлар фойдадан мутлақ маҳрум этилмайди

Шу билан бирга, ҳарбийлар даромаддан тўлиқ маҳрум этилмайди. Фармонга кўра, улар ишончли бошқарувга берилган мулкдан, шунингдек, бошқа қонуний манбалардан фойда олишлари мумкин.

Ҳужжатда бошқарувга топшириш шарт бўлмаган активлар рўйхати ҳам алоҳида кўрсатилган. Улар қаторига пул маблағлари, облигациялар, инвестиция фондлари пайлари, акциялар (агар уларнинг улуши овоз берувчи акцияларнинг 5 фоизидан ошмаса), шунингдек, рақамли активлар киради.

Шунингдек, ҳужжатда ҳарбийлар ўз уй-жойини ижарага бериб, ундан даромад олиш ҳуқуқига эга экани ҳам қайд этилган.

Teglar

Mavzuga oid