add

Реклама қонунчилигини бузган тўртта корхона жаримага тортилди

Kecha 20:002 daqiqa

Самарқанд ва Бухоро вилоятларида ташқи реклама қоидаларини бузган корхоналарга нисбатан молиявий жарималар қўлланилди.

Реклама қонунчилигини бузган тўртта корхона жаримага тортилди

Самарқанд ва Бухоро вилоятларида реклама қонунчилигини бузган тўртта корхона мплиявий жаримага тортилди. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси хабар берди.

Маълумотларга кўра, Рақобат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари тегишли соҳалардаги фаолият юритувчи субъектлар томонидан «Реклама тўғрисида»ги Қонун талабларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида республика бўйлаб тизимли мониторинг ишларини амалга оширмоқда.

Мониторинг жараёнларида Самарқанд шаҳрида фаолият юритаётган «KIWI GOLD TRADE» МЧЖга қарашли KIWI супермаркети ҳамда «AZIZ AMIRA GOLD» МЧЖга тегишли Исломбек Zoloto заргарлик дўкони ташқи рекламани тегишли рухсатномаларсиз жойлаштиргани аниқланган. Шунингдек, реклама давлат мулки ҳисобланган ер участкаларида ўрнатилгани ва реклама тили бўйича қонун талабларига риоя этилмагани қайд этилган.

Бухоро вилоятида эса «ROAD STAR TRANS» МЧЖ ва «SHIDDAT MOTORS» МЧЖ томонидан ўрнатилган ташқи реклама конструксияларида реклама жойи паспорти мавжуд эмаслиги аниқланган. Бу ҳолатлар амалдаги қонунчиликка зид ҳисобланади ва реклама бозорида адолатли рақобатга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан Рақобат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги махсус комиссиялар томонидан тегишли ишлар қўзғатилган. Ҳар бир ҳолат алоҳида кўриб чиқилиб, қонун талабларини бузган корхоналарга нисбатан молиявий жарималар қўллаш ҳақида қарорлар қабул қилинган.

Шу билан бирга, корхоналарга қонунбузилишларни бартараф этиш ва келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ахлоқ меъёрларига мос келмайдиган реклама жойлаган кийим-кечак дўконига маъмурий иш очилганлиги тўғрисида хабар берган эдик.

Teglar

Mavzuga oid