Logo

Саида Мирзиёева Парижда Эммануэл Макрон билан учрашди

Bugun 22:231 daqiqa

Учрашувда мудофаа, хавфсизлик, сунъий интеллект ва иқтисодий лойиҳалар муҳокама қилинди.

Саида Мирзиёева Парижда Эммануэл Макрон билан учрашди © Saida Mirziyoyeva Telegram kanali


Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева 11 ноябрь куни Парижда Франция президенти Эммануэл Макрон билан учрашди.

«Парижда Франция президенти Эммануэл Макрон билан учрашувда унга Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломини етказдим. Мудофаа, хавфсизлик, кибертехнологиялар ва сунъий интеллектдан тортиб, йирик иқтисодий ва гуманитар лойиҳаларгача бўлган йўналишларда стратегик шериклигимизни ривожлантириш ҳақида фикр алмашдик», - деб ёзди Саида Мирзиёева ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Teglar

Mavzuga oid

Саида Мирзиёева Парижда Эммануэл Макрон билан учрашди | Vaqt.uz