add

Самарқандда Умуммиллий «AI Hackathon» мусобақаси бошланди

Унда «iX» жамоаси мессенжерларда гиёҳвандлик савдосини аниқлашга қаратилган алгоритмни тақдим этди. Лойиҳа мақсади —яширин «қора бозор»ларни фош этиш ва наркотиклар савдосига чек қўйиш.

Самарқандда Умуммиллий «AI Hackathon» мусобақаси бошланди

Жорий йилнинг 22 январ куни Самарқандда Умуммиллий «AI Hackathon»нинг иккинчи босқичига старт берилди. Бу ҳақда Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, тадбирда 400 дан ортиқ ёш мутахассис рўйхатдан ўтган. Уч кун давомида мамлакатнинг етакчи АТ-компаниялари мураббийлари раҳбарлигида жамоаларда: тиббиёт, таълим, киберхавфсизлик, тадбиркорлик ва тақиқланган моддалар айланишига қарши кураш каби соҳаларда сунъий интеллектга асосланган инновацион лойиҳалар ишлаб чиқилган.

Умуммиллий AI Hackathon'да иштирок этаётган «iX» жамоаси мессенжерларда гиёҳвандлик воситалари савдосини аниқлаш ва чеклашга ихтисослашган махсус алгоритмни тақдим этган. Лойиҳадан асосий мақсад — яширин «қора бозор»ларни фош этиш ва наркотиклар савдосига чек қўйиш.

Иштирокчилар учун етакчи мутахассислар томонидан маҳорат дарслари ва семинарлар ҳам ўтказилди. Умуммиллий AI Hackathon финали 2026 йил декабрида Тошкентда бўлиб ўтади!

Teglar

Mavzuga oid