Самокатдаги Назарбеков, пиёда юрган Турдимов ва метродаги Каримова — «Автомобилсиз кун»га кимлар амал қилди?

Bugun 21:402 daqiqa

Ҳамма ҳам бу ташаббусга бирдек амал қилдими? «Vaqt.uz» куннинг энг эътиборга молик кадрлари ва тафсилотларини бир жойга тўплади.

Бугун, 25 май куни бутун Ўзбекистон бўйлаб навбатдаги «Автомобилсиз кун» акцияси бўлиб ўтди. Акция доирасида кўплаб давлат идоралари раҳбарлари ва ходимлари ишга жамоат транспортида, велосипедда ёки пиёда келди. Сабаби Президентнинг тегишли фармонига мувофиқ 1 майдан бошлаб ҳар ойнинг 10 ва 25-саналарида давлат хизматчиларига хизмат автомобилларидан фойдаланиш тақиқланган.

«Vaqt.uz» турли вазирлик ва идоралар матбуот хизматлари билан боғланиб, амалдорлар акцияни қандай ўтказганини ўрганди.

image_2026-05-25_21-31-39

Фото: Маданият вазирлиги

Маданият вазири Озодбек Назарбеков уйидан иш жойига самокатда етиб келди.

image_2026-05-25_21-45-12

Фото: Энергетика вазирлиги

Энергетика вазири матбуот котиби Дилдора Ҳошимовага кўра, Жўрабек Мирзамаҳмудов ишга велосипедда келган.

image_2026-05-25_22-03-34

Ижтимоий тармоқларда Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзоза Каримова матбуот котиби Дилфуза Собирова билан биргаликда ишга метрода келгани ҳамда хизмат давомида пиёда юргани акс этган видеолар тарқалди.

image_2026-05-25_21-55-00

Фото: Транспорт вазирлиги

Соҳанинг бевосита масъуллари — Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов ва вазирлик жамоаси иш жойига жамоат транспортидан фойдаланган ҳолда етиб келишди.

turdimov

Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Сирдарё вилояти ҳокими матбуот котиби Манучеҳр Мирзаевга кўра, Эркинжон Турдимов Президентнинг вилоятдаги Халқ қабулхонасида фуқаролар қабулини ўтказиб, ишхонасига матбуот котиби билан биргаликда пиёда қайтган.

photo_2026-05-25_21-43-07

Фото: Спорт вазири Адҳам Икромов

Спорт вазири Адҳам Икромовнинг Тошкент метрополитенидан фойдаланиб, йўл ҳақини тўлаётгани акс этган сурати тарқалди.

Рақамли технологиялар вазирлиги матбуот котиби Шерзод Аҳматовнинг айтишича, Шерзод Шерматов айни пайтда хорижий хизмат сафарида бўлиб турибди, бироқ вазирлик ходимлари чекловга амал қилган. Хусусан, Шерзод Аҳматов ўзи уйидан ишхонасигача пиёда келган.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот котиби Гулноза Қосимовага кўра, пойтахт ҳокими ва бир нечта ўринбосарлар хизмат сафарида. Қосимованинг ўзи эса ишга метрода бориб келган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган суратда ҳокимлик биноси атрофида машиналар кўп эканини кўриш мумкин.

Божхона қўмитаси матбуот котиби Ҳусан Тангриевнинг маълум қилишича, қўмита ходимларининг хизмат автомашиналаридан фойдаланмаслиги тўлиқ таъминланган. Қўмита раиси Акмалхўжа Мавлоновнинг айнан қайси транспортда келгани очиқ айтилмади.

22

Фото: Ўзгидромет агентлиги

Ўзгидромет агентлиги жамоаси ҳам «Автомобилсиз кун» тадбири доирасида шахсий транспортдан воз кечиб, ишга муқобил транспортларда етиб келган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон шаҳарларида транспорт воситалари чиқарадиган зарарли ташламалар ҳажмини қисқартириш мақсадида жорий этилган ушбу акция энди ҳар ойда икки марта мунтазам ўтказиб борилади.

Teglar

Mavzuga oid