Logo

Саноат маҳсулотлари қайси ҳудудларда кўпроқ ишлаб чиқарилаётгани маълум бўлди

Bugun 18:551 daqiqa

йилнинг дастлабки тўрт ойида Ўзбекистонда 394,7 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди.

Саноат маҳсулотлари қайси ҳудудларда кўпроқ ишлаб чиқарилаётгани маълум бўлди © Manba: Statistika qo’mitasi

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январ-апрел ойларида Ўзбекистонда 394,7 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди.  Ҳудудлар кесимида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми бўйича Навоий вилояти етакчилик қилмоқда (100,5 трлн сўм). Кейинги ўринларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти эгаллади. 

Шунингдек бошқа ҳудудлардаги кўрсаткичлар қуйидагича:

Навоий вилояти — 100,5 трлн сўм;

Тошкент шаҳри — 63,7 трлн сўм;

Тошкент вилояти — 58,8 трлн сўм;

Андижон вилояти — 36 трлн сўм;

Самарқанд вилояти — 19,8 трлн сўм;

Фарғона вилояти — 18,3 трлн сўм;

Бухоро вилояти — 17 трлн сўм;

Қашқадарё вилояти — 15,4 трлн сўм;

Наманган вилояти — 12,6 трлн сўм;Ж

Жиззах вилояти — 12,4 трлн сўм;

Хоразм вилояти — 11,3 трлн сўм;

Қорақалпоғистон Республикаси — 9,7 трлн сўм;

Сирдарё вилояти — 8,9 трлн сўм;

Сурхондарё вилояти — 5,5 трлн сўм.


Навоий вилоятида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг катта қисми Навоий кон-металлургия комбинати ҳиссасига тўғри келади. Ушбу кўрсаткич олтин ва уран қазиб олиш, металлургия, кимё саноати маҳсулотлари ҳисобига шаклланади. Тошкент шаҳрида эса аксинча машинасозлик, электротехника, озиқ овқат саноати ва фармацевтика соҳалари саноат маҳсулотларининг асосий қисмини ташкил этади.

Teglar

Mavzuga oid