«Seoul Mun» яқинида янги бурилиш ва пиёдалар йўлаги ташкил этилади

Bugun 20:151 daqiqa

Бобур кўчасидан чапга Баҳодир кўчасига бурилиш ҳамда «Seoul Mun» қаршисида Фурқат кўчаси орқали тартибга солинадиган пиёдалар ўтиш жойи очилади.

«Seoul Mun» яқинида янги бурилиш ва пиёдалар йўлаги ташкил этилади © Foto: commons.wikimedia.org

Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманидаги Фурқат ва Сеул кўчалари кесишмасида ҳаракатни қайта ташкил этиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган ушбу лойиҳа муаммоли чорраҳаларни оптималлаштириш ва пиёдалар хавфсизлигини оширишга қаратилган.

Қайд этилишича, «Seoul Mun» мажмуаси қаршисида янги тартибга солинган пиёдалар ўтиш жойи ташкил этилади ва зиддиятли нуқталар бартараф этилади. Фурқат кўчасидан Сеул кўчасига чапга бурилиш учун махсус тасма ажратилади.

Шунингдек, «Seoul Mun» савдо мажмуасига кириш ва ортга қайрилиб олиш учун янги йўл очилади.

«Ушбу ечимлар ҳудуддаги тирбандликни камайтириш билан бирга, пиёдалар хавфсизлигини ҳам тўлиқ таъминлашга хизмат қилади. Мазкур лойиҳани амалга ошириш катта маблағ талаб қилмайди. Муаммолар йўл геометриясини тўғри шакллантириш, оқилона чизиқлар ва светофор сиклларини тўғри созлаш каби ечимлар орқали ҳал этилади», - дейилади хабарда.

Хабарга кўра, шаҳар йўл тармоғини яхшилаш ишлари кучайтирилган режимда давом этмоқда.

Teglar

Mavzuga oid