Шавкат Мирзиёев британиялик марҳум эр-хотинни «Дўстлик» ордени билан мукофотлади

Улар мажбурий меҳнат лагеридан қочган Боқижон Акрамовни уруш тугагунга қадар ҳимоя қилган.

Шавкат Мирзиёев британиялик марҳум эр-хотинни «Дўстлик» ордени билан мукофотлади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев жума куни Иккинчи жаҳон уруши даврида ўзбекистонлик аскарни фашистлар концлагеридан қочишига ёрдам берган ва уни ўз уйида яширган Буюк Британия фуқаролари Жон ва Филлис Эмили Ле Бретонларни вафотидан сўнг «Дўстлик» ордени билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Фармонга кўра, марҳум Ле Бретонлар Жерси оролидаги фашистлар концлагеридан қочиб чиқишга муваффақ бўлган ўзбекистонлик аскар Боқижон Акрамовнинг ҳаётини асраб қолганлари учун ушбу юксак мукофотга лойиқ кўрилган.

«Жерси оролидаги фашистлар концлагеридан қочиб чиқишга муваффақ бўлган ўзбекистонлик аскар Боқижон Акрамовга ўз уйларидан жой бериб, унинг жонини асраб қолганлари ҳамда улкан жасорат ва инсонпарварлик фазилатларини намоён этганлари, дунё халқлари ўртасида тинчлик, дўстлик ва биродарлик ғояларини тарғиб этишда алоҳида ўрнак кўрсатганлари учун Буюк Британия фуқаролари – марҳум Жон ва Филлис Эмили Ле Бретонлар Ўзбекистон Республикасининг «Дўстлик» ордени билан мукофотлансин», - дейилади фармонда.

Teglar

Mavzuga oid

Шавкат Мирзиёев британиялик марҳум эр-хотинни «Дўстлик» ордени билан мукофотлади | Vaqt.uz