Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан Корея Миллий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрди
Bugun 13:361 daqiqa
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикасига давлат ташрифи доирасидаги тадбирлар юрт озодлиги ва мустақиллиги йўлида жон фидо қилган ватанпарварлар хотирасига эҳтиром кўрсатишдан бошланди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Корея Республикасига давлат ташрифи доирасида Сеулдаги Миллий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрди.
Давлат раҳбари рафиқаси билан бирга юрт озодлиги ва мустақиллиги йўлида жон фидо қилган ватанпарварлар хотирасига эҳтиром кўрсатди.
Шавкат Мирзиёев Хотира устуни пойига гулчамбар қўйди. Шунингдек, Фахрий меҳмонлар китобида ёзув қолдирди.





