Шайхонтоҳур тумани ҳокимияти биноси 100 млрд сўмдан кўпроққа аукционга қўйилди
Эълонда ҳокимият қаерга кўчиб ўтиши маълум қилинмаган. Аукцион 26 феврал куни бўлиб ўтади.

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманига тегишли Ўрда майдонида жойлашга бино кимошди савдосига қўйилди. Бу ҳақда “E-auksion” платформасида эълон қилинди.
Аукцион 26 феврал куни, соат 9:00 да бўлиб ўтади. Лотнинг бошланғич баҳоси 101,7 млрд сўм қилиб белгиланган. Закалат пули миқдори эса 3 млрд сўм.
Объект жойлашга ер участкасининг умумий майдо 0,46 гектар ҳисобланади. Бинолар ва иншоотларнинг эгаллаган умумий майдони эса 7 400 кв метрга яқин.
Ҳокимият биносини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан дастлабки тўлов суммаси 35 фоиздан кам бўлган ҳолатда сотиб олиш мумкин. Бунда қолган суммага Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида йиллик фоизлар ҳисобланади.
Кимошди савдоси ғолибига камида 35 фоизлик бошланғич тўлов амалга оширилгани сабаб, бу активни кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш ҳуқуқи ҳам берилади.
Аукцион ғолиби учун тегишли мажбуриятларни бажариш учун 5 иш кунилик муддат берилади. Мажбуриятлар бажарилмаса, такрорий аукцион бўлиб ўтади.
Платформага қўйилган эълонда Шайхонтоҳур тумани ҳокимияти қаерга кўчирилиши маълум қилинмаган.
Бундан аввалги сотувга қўйилган ёки аукционда сотилган давлат объектларини барчаси Янги Тошкент шаҳрига кўчирилган эди.
Аввалроқ Тошкент марказидаги Автомобил йўллари қўмитасига тегишли бино 242 млрд сўмга аукционда сотилганди. Қўмита ҳам Янги Тошкентга кўчиб ўтмоқда.





