Швейцария суди Гулнора Каримова устидан суд ишини тўхтатди

Bugun 17:272 daqiqa

Швейцария Федерал жиноий суди Гулнора Каримовага қарши пул ювиш ишини процессуал сабаблар туфайли тўхтатди.

Швейцария суди Гулнора Каримова устидан суд ишини тўхтатди

Гулнора Каримовага қарши ишни Швейцария Федерал жиноий суди расман тўхтатди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Суд маълумотига кўра, айбланувчига ўз вақтида мамлакатни тарк этиш имконияти берилмагани ишни кўриб чиқишга жиддий тўсиқ бўлган. Шу сабабли суд жараёнини давом эттириш имконсиз деб топилди.

Гулнора Каримованинг адвокати Грегуар Манжа фикрича, мижозининг судда қатнашиш имконияти бўлмагани ҳал қилувчи омил бўлган.

«Бугун Швейцария Федерал жиноий суди томонидан мижозимиз Гулнора Каримова фойдасига чиқарилган ишни тугатиш қарори Швейсария қонунчилигига мувофиқ оқловга тенгдир. Суд ишни давом эттириш учун жиддий тўсиқ мавжуд деб топди», деди унинг адвокати Грегуар.

Айни пайтда Каримова Ўзбекистонда жазо ўтамоқда ва 2028 йил декабригача қамоқда қолиши кутилмоқда. Шу билан бирга, Швейцария Бош прокуратураси томонидан қўйилган айбловлар бўйича даъво муддати ҳам ўша йилда тугаши мумкин.

Айбловлар ва тергов

Тергов материалларига кўра, Каримова 2005–2013 йилларда «The Office» жиноий тузилмаси орқали юзлаб миллион доллар маблағни Швейцария ҳисобларига ўтказганликда айбланган.

Шунингдек, у Ўзбекистон бозорига киришни истаган халқаро телекоммуникация компанияларидан пора олганликда гумон қилинган. Ушбу иш Швейцария Бош прокуратураси томонидан 2012 йилда очилган.

Орадан кўп ўтмай, 2013 йилда Каримовага нисбатан Ўзбекистонда ҳам жиноий иш қўзғатилган ва тергов ишлари бошланган.

Халқаро молиявий фон

2019 йилда Тошкент шаҳар суди Каримовани 13 йил 4 ойга озодликдан маҳрум этган. Шунингдек, 2019-йил март ойида АҚШ Гулнора Каримова ва «Ўздунробита»нинг собиқ бош директори Беҳзод Аҳмедовни коррупсия ва 865 миллион доллардан кўпроқ пулни «ювган»ликда айблаганди.

Швейцарияда унинг ҳисобларидаги активлар музлатилган. Кейинчалик ушбу маблағларнинг бир қисмини Ўзбекистонга қайтариш бўйича келишувга эришилган.

Teglar

Mavzuga oid