add

Такси хизматлари нархи бир йилда 12,2 фоизга ошди

Bugun 16:342701 daqiqa

Автомобил хизматлари соҳасида инфляция сақланиб, такси ва бошқа хизматлар нархларида ўсиш қайд этилмоқда.

Такси хизматлари нархи бир йилда 12,2 фоизга ошди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил ноябр ойида такси йўл ҳақи октябр ойига нисбатан ўртача 0,5 фоизга қимматлашган. Йил бошидан буён ушбу хизмат тури нархи 7 фоизга ошган бўлса, ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда ўсиш 12,2 фоизни ташкил этган.

Расмий статистика такси хизматлари бозорида нархлар босқичма-босқич ўсиб бораётганини кўрсатмоқда. Бу ёқилғи, техник хизмат кўрсатиш харажатлари ҳамда умумий транспорт инфляцияси кабилар таъсирини ҳам кўрсатади.

Аввалроқ автомобил билан боғлиқ бошқа хизматлар сегментида ҳам қимматлашув кузатилгани ҳақида хабар бергандик. Жумладан, 2025 йил бошидан бери автомойка хизматлари нархи ўртача 7,4 фоизга ошган. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан эса ушбу кўрсаткич 9,4 фоизга ошгани қайд этилган.

2025 йил бошидан буён автомобилларни таъмирлаш хизматлари нархи 6,9 фоизга кўтарилган бўлса, йиллик ҳисобда ўсиш 7,8 фоизни ташкил этган. Шунингдек, 2025 йил ноябр ойида автомобил тўхташ жойлари хизматлари нархи октябрга нисбатан ўртача 2,8 фоизга қимматлашган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Yandex taxi» агрегаторига қарши 15 декабрда эълон қилинган бойкот туфайли кўпчилик ҳайдовчилар ишга чиқмаётгани ёки бошқа агрегатор хизматларидан фойдаланаётгани ҳақида хабар бергандик.

Teglar

Mavzuga oid